АҚШ Президенти мусулмон оламини муборак Рамазон ойи билан қутлади

0
241

АҚШ Президенти Доналд Трамп мамлакат фуқаролари номидан мусулмонларни муборак Рамазон ойи кириб келиши билан қутлади. Давлат раҳбарининг табрик матнида қуйидагилар баён этилган:

“Яқинда бўлиб ўтган менинг Саудия Арабистонига ташрифим чоғида 50 нафар мусулмон мамлакатлари раҳбарлари билан учрашиш насиб этди. Бизнинг икки муқаддас масжид давлати билан тинчлик, хавфсизлик борасидаги ҳамкорлигимиз мамлакатимиз тараққиётига катта хизмат қилади. Мен Ар Риёздаги баёнотимни яна қайтармоқчиман: АҚШ терроризм ва мафкуравий хуружларга қарши кураш борасида ўз ҳамкорларини қўллаб-қувватлайди. Келинг, ушбу Рамазон ойи давомида келажак авлодга тинч-тотув ҳаётни таъминлаш учун барча чораларни кўрайлик. Афсуски, бу йил Рамазон ойи арафасида унинг руҳига зид бўлган Буюк Британия ва Мисрдаги бегуноҳ кишилар ўлимига сабаб бўлган террор ҳужумлари содир этилди.

Бундай ҳатти-ҳаракатлар қўпорувчилар ва уларнинг ботил таълимотларига қарши кураш чораларимизни янада ошириши лозим.”

Шунингдек, Д.Трамп мусулмонларга тинчлик тилаб, бу муборак ойда зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериб, жаҳонга юзланиб, эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини чўзишлик лозимлигини қайд этган.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг