Сузук ота мақбараси

0
222

Сузук ота Мустафоқули (1140 – 1217 й.) Хўжа Аҳмад Яссавийнинг Гавҳари Хуштож (Хуштари)нинг кенжа фарзанди бўлган. У Сайрамда таваллуд топган. Балоғат ёшига етганида отасининг йўлланмаси билан Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги Чуқур кўприк, Мирлар ва Чақар маҳалласи оралиғидаги жойларга келиб қолганлар. Сузук ота мақбарасининг ёнида Сузук ота масжиди бўлиб, мутахассисларнинг таҳлилига кўра у 18-асрнинг охири 19-асрнинг бошларида қурилган.

Сузук ота ҳунармандларнинг устози, юзлаб шогирдларга илм бериб, ҳалол меҳнатга ўргатган зотдир. Унинг вафотидан сўнг усталар маҳалласи Сузукота номи билан атала бошлаган.

Мақбара Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган.

http://qadamjo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг