“Ҳожа Бухорий”да устозлар ва толиби илмлар билан учрашув

0
248

Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари, “Ҳўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов билан маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда ҳурматли меҳмон билим юрти талабаларига одоб, ахлоқ ва илм талаб қилишнинг юксак фазилати, уламолар мартабаси ва уларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида қадр-қийматлари ҳақида Қуръон оятлари, ҳадиси шарифлар, саҳобалар ва ўтга солиҳ аждодларимизнинг ҳикматли сўзларидан намуналар келтириб суҳбат ўтказди. Жумладан, талаба илм талаб қилиш билан юксак шарафга ва олий мартабага эришиш мумкинлигини билса, таълим олиш ва уни бошқаларга етказиш йўлидан юришга, шаръий одоб билан ҳулқланишга янада кўпроқ ҳаракат қилиши, натижада Аллоҳ таоло наздида унинг мартабаси ва фазилати зиёда бўлиши, инсонлар орасида қадр-қиймати ошиши ҳақила сўзлаб берди. Талаба илм йўлига кирар экан, уни ўзи учун эмас, балки юрти, миллати, халқи, ва динининг манфаатлари учун бўлишини мақсад қилиб олиш кераклиги ва бу йўлда устоз ва мураббийларнинг ҳурмат эътиборини қозониб, уларнинг дуосини олиш кераклигини таъкидлади.Ўтказилган давра суҳбати устоз ва талабаларга катта таассурот қолдириши билан бирга илмга бўлган қизиқиш ва муҳаббатларини янада оширди. Азамат УСМОНОВ“Хожа Бухорий” ўрта махсус  ислом билим юрти АРМ мудири/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг