«Ислом ҳақидаги тушунчам тубдан ўзгарди»

0
161

Гонконгдаги Коулуна масжидидаги  Очиқ эшиклар кунига ташриф буюрган минглаб зиёратчилардан бири: «Ислом ҳақидаги тушунчам тубдан ўзгарди» – дейди.Афсуски баъзи бир давлатларда исломдан қўрқиш кенг тарқалиб бормоқда. Буни бартараф этишнинг энг самарали йўлларидан бири бу масжидларни жамоат учун очиб қўйишдир. Ҳар йили Гонконгдаги Коулуна масжидида Очиқ эшиклар куни ўтказилади. Шу йили зиёратчилар сони мингдан ортиқ бўлди. Зиёратчиларга ислом динининг асослари ва ягона Аллоҳга ишонч тамойиллари ҳақида сўзлаб берилди. Улар Коулуна масжиди тарихи билан ҳам танишиб чиқдилар. Зиёратчилар орасида христианлар, буддистлар ҳатто атеистлар ҳам бор эди. Масжид зиёратидан сўнг меҳмонлар ўз фикр ва изоҳларини қолдиришлари ҳам мумкин. Зиёратчилардан бири шундай деб ёзди: «Бизга Ислом ҳақида нотўғри тушунча берилар экан. Ҳозир эса тасаввурим бутунлай ўзгарди». 40 нафар кўнгиллилар(волонтёрлар) меҳмонларнинг саволларига жавоб бериб уларга ширинликлар улашишди.Манба:info.islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг