Америкалик мусулмонлар йўловчиларга атиргул тарқатдилар

0
182

АҚШнинг Дисней шаҳридаги мусулмонлар барчани бағрикенглик ва тинчликка чақириб, кўчадан ўтаётган йўловчиларга атиргул ҳадя этдилар. Улар ҳар бир атиргулга яхшиликка ва меҳрли бўлишга чорловчи кичкинагина мактуб боғлаб чиқишган, унга: “Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин”, мусулмон қўшнингиздан”, деб ёзилган.Бошқа дин вакили бўлган йўловчилардан бири гулни олиб кетаётиб яна қайтиб келди, шунда мусулмонлар унга яна гул бермоқчи бўлишди, шунда у: “Раҳмат, гул олдим ва ундаги мактубни ўқиб, Сизларга ҳайрон қолаётганимни айтгани қайтдим. Қандай қилиб нафратга шунча меҳр билан жавоб қайтариш мумкин. Бу ерда кўрганларим кўнглимни жунбушга келтирди”,  деди.Шундан сўнг йўловчи кўзлари ёшланган ҳолда мусулмон йигитни қучди. У шундай флэшмоб уюштирган мусулмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу куни мусулмонлар тақдим этишган атиргулларни олган кўпгина йўловчилар Ислом динининг  олижаноб ва гўзал аҳлоқ дини эканини эътироф этдилар.  Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси М. Зуфарова тайёрлади/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг