Масжидларда қуёш батареялари ўрнатилмоқда

0
211

Сўнгги вақтларда Марокаш ҳукумати томонидан мамлакатда экологик хавфсиз энергетика манбаи бўлган қуёш батареяларини ўрнатиш ишлари кенг миқёсда амалга оширилмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг турли ҳудудларидаги масжидларни ҳам муқобил энергия манбаи билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.Шу кунга қадар 100 та жоме масжидда ушбу қурилма ўрнатилди. Яқин беш йил ичида эса ҳукумат тасарруфидаги 15000 та масжидга қуёш батареялари ўрнатилиши режалаштирилган.Лойиҳа раҳбари Аҳмад Бузиднинг таъкидлашича, жомеларда ўрнатилаётган ушбу янги технологиянинг ижобий жиҳатларини фуқаролар эътироф этишмоқда. Бу эса ўз навбатида улар ҳам ўз хонадонларида ушбу муқобил энергия қурилмасини ўрнатишга сабаб бўлмоқда.Эслатиб ўтамиз, Марокаш дунёдаги энг катта қуёш электр станциясига эга мамлакатлар қаторига киради.Илҳом МАЪРУПОВ тайёрлади/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг