Қуръони Карим дунёдаги энг оммабоп китоб

0
242

Дунёда энг кўп ўқиладиган китоб – Қуръони Каримдир. Бу борада тадқиқот ўтказган LoveReading.com сайти рейтингига кўра қиёматга қадар ўзгармас муқаддас Китоб дунё бўйлаб 3 миллиард нусхада сотилган. Рўйхатда иккинчи ўринни Библия китоби эгаллаган. Китоб дунё бўйлаб 2.5 миллиард нусхада сотилган. Учинчи ўринни эса 800 миллион нусхадаги "Раис Мао Цезун иқтибослари" китоби банд этган. Шунингдек, "Дон Кихот" (500 млн нусха), кўп қисмли Гарри Потер (450 млн), "Икки шаҳар ҳикояси" Чарлз Диккенс (200 млн), "Узуклар ҳукмдори" Жон Роналд Руэл Толкин (150 млн нусха), "Кичкина шахзода" Антуан де Сент-Экзюпери (140 млн нусха), "Алиса мўжизалар мамлакатида" Чарлз Доджсон (100 млн нусха) асарлари энг оммабоп китоблар рўйхатига киритилган.З.Содиқов тайёрлади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг