Бу сафар кумуш медал қўлга киритилди

0
222

17-18 августга ўтар кечаси Рио Олимпиадасининг бокс бўйича беллашувларининг -69 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Данияр Елеуссинов гақарши рингга чиқди.Ўзининг зафарли одимлари давомида Олимпиада чемпиони ҳисобланган кубалик Рониэл Иглесиасни ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони – марокашлик Муҳаммад Рабиини таслим этишни уддасидан чиққан  Шаҳрам Ғиёсов финал баҳсида ҳам матонатли жанг қилди. Бироқ,  ғалаба Қозоғистон вакилига насиб этди. Данияр Елеуссинов жангдаги айёрона ҳаракатлари эвазига жангни ўз фойдасига ҳал этди. Шундай қилиб, ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Олимпиада ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ушбу мусобақадаги муваффақиятли иштироки учун Шаҳрам Ғиёсовни қутлаймиз! Ўз иштирокларини давом эттираётган барча спортчиларимизгаулкан зафарлар тилаб қоламиз.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг