Олимпиада баҳсларидаги илк олтин медал муборак!

0
112

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс беллашувларида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг.) финал жангида колумбиялик Юбержен Мартинес билан куч синашиб Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Ўта ҳаяжонли баҳсда ҳамюртимиз ишончли ғалабани қўлга киритиб, ОЛТИН медални қўлга киритди.Олимпиада баҳсларидаги олтин медалларимиз ҳисобини очиб берган 23 ёшли спортчимиз ҳисобига Давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради. Ушбу улкан ҒАЛАБА билан барча юртдошлармизни муборакбод этамиз. Олимпиада баҳсларида ўз юришларини давом эттириб, юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган барча спортчиларимизга Аллоҳдан улкан зифарлар тилаб қоламиз. Ғалаба муборак!

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг