“Ҳаж-2016” мавсуми гуруҳ раҳбарлари йиғилиши

0
186

Жорий йилнинг 1 август куни Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Ҳаж-2016” мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Тошкент вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, Д.Бабаджанов, ЎМИ Матбуот котиби Ж.Нуриддинов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров, тиббиёт гуруҳи ходимлари ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.Тадбирда гуруҳ раҳбарлари томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг гуруҳ раҳбарларига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам гуруҳ раҳбарларига маълумот берилди.Тиббиёт гуруҳи ходими зиёратчилар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида гуруҳ раҳбарларига зарур тиббий тавсиялар берди.Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.                                                                      Халқаро алоқалар бўлими/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг