Халқаро семинар иш бошлади

0
183

Аввал хабар қилинганидек, 2016 йил 20 июль куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур туманида “Исломнинг мўътадил тафаккури экстремизмга қарши” мавзусидаги халқаро семинар иш бошлади. Анжуманнинг биринчи кунида Ўзбекистон вакиллари – Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадбобур Юлдашев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов маъруза ўқишди. Шунингдек, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон республикалари ва бошқа нуфузли раҳнамолар нутқ қилишди.Семинарда сўз олганлар, Ислом мўътадил, маърифатпарвар дин экани, бағрикенглик ғояларини доим қўллаб-қувватлаши, ҳар қандай бузғунчиликка қарши эканини таъкидлашган.Вакилларимиз халқаро семинар доирасида Россия Федерацияси муфтийлар кенгаши раиси Равиль Гайнуддин, Қирғизистон муфтийси Мақсадбек Тўхтамишов ва Шинжон-Уйғур тумани раҳбари Шуҳрат Закир билан мулоқотда бўлишган. Улар суҳбат давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ибрат олса бўладиган жиҳатлар кўп эканини эътироф этишган. Шунингдек, “Смута ИГИЛ” (ИШИД фитнаси) китоби террорчи тўдалар ғояларига қарши раддия сифатида ўз вақтида нашр этилган муҳим қўлланма эканини таъкидлашган.Семинар иши 22 июлгача давом этади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг