АҚШдаги ватандошлар чексиз хурсанд

0
98

Америка Қўшма Штатларидаги “Туркистон-Америка жамияти” сўровига биноан Тошкентдаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов жамиятимиз аъзоларининг Рамазон ойидаги диний маросимларга бошчилик қилдилар. Жалолиддин қори Ҳамроқулов Рамазон ойининг файзли кечаларида мўмин-мусулмонларга хатми Қуръон ўқиб, маърифий суҳбатлар қилиш каби савобли ишларни амалга оширдилар.Натижада, жамиятимиздаги хатми Қуръонга келувчилар сони кундан-кунга кўпайди. Охирги куни тахминан юздан зиёд ватандошлар ташриф буюришди. Рамазон ойининг 27-тунида, яъни Қадр кечасида хатм Қуръон ниҳоясига етди. Намозхонларимиз бу йилги хатми Қуръон тўғрисида жуда кўп дил изҳорларини билдиришди. Жумландан табаррук 90 ёшни қоралаган Мирза наим ота: “Мен бу йилги хатми Қуръон ва қори домладан жуда хурсандман. Айниқса, қори домланинг очиқ чеҳралари, зукколиги ва саволларимизга аниқ жавоб беришлари менда катта қизиқиш уйғотди. Бундан илҳомим келиб жуда кўп савол бердим ва ажойиб жавоблар олдим”, дея ўз таассуротларини билдирди. Шунингдек, 70 ёшли Ғанишер ака эса: “Мен одатда уйимга яқин бўлган жомега қатнар эдим. Рамазон ойининг биринчи куни жамият раиси Абдулла ака “Ватандан бугун қори келади ва хатм бошлаймиз” дедилар. Мен бу хабарни эшитиб жуда мамнун бўлдим. Жамиятга келиб, имом-домлани чиройли овозлари ва суҳбатларидан ором олдим. Бирор кун ҳам хатми Қуръонни қолдирмадим”, деб ўз фикрларини билдирди.“Туркистон-Америка жамияти” вице-президенти Воҳид Сабрий: “Мен Саудия Арабистонида 11 йил яшаганман. Ушбу қорининг қироатлари, айниқса, мавъизалари мароқли ва ҳузурбахш экан. У кишидаги яна бир ҳислат бошқалардан бегонасирамаслик менга ёқди. Тезда жамиятга келаётган одамлар билан киришиб кетди.”, деб фиркларни баён этди.– “Бу йилги хатми Қуръонга ўхшаган хатмни ҳеч учратмаганман. Машааллоҳ жуда ҳам гўзал бўлди. Имом-домланинг юриш-туришидан, гап сўзидан шундоқ Ватан иси уфуриб турди. Бизда она-заминга бўлган соғинч тафти сал бўлсада босилди, унга бўлган муҳаббат эса янада зиёда бўлди.”, дея ўз дил изҳорларини билдирди Абдуҳалим ака.Хулоса қилиб айтганда, “Туркистон-Америка жамияти” вакиллари муборак Рамазон ойида шундай юқори кайфиятда ибодат қилганлари, хуш овоз қорининг қироатига сомеъ бўлганлари ва мазмунли мавъизасидан кўп манфаат олганларидан чексиз мамнун эканларини изҳор этишди ва она-Ватан – Ўзбекистоннинг яна фаровон бўлишини тилаб дуолар қилишди.2016 йил 17 июль куни Жалолиддин домлани она-Ватанлари – Ўзбекистонга кузатиб қўйдик ва энг эзгу тилакларнинг ҳамроҳ бўлишини тиладик.Абдулла ХЎЖА,АҚШдаги “Туркистон-Америка жамияти” раҳбари.muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг