“Оқилон” жоме масжидида ўтказилган Хатмона тадбиридан лавҳалар

0
114

Шу йилнинг 1 июль муборак жума кечасида Шайхонтоҳур туманидаги "Оқилон" жоме масжидида Қуръони Карим хатмонаси бўлиб ўтди.  27 кун давом этган Қуръон хатмонасини Муҳаммадлоиқ қори Аминов гўзал тарзда адо этиб, жамоатнинг дуосига сазовор бўлди. Масжид имом-хатиби Исомиддин Аҳроров раҳбарлигида юксак савияда ташкил этилган хатмона кечасига бир қанча устоз имом домлалар ташриф буюриб, Рамазон фазилатлари, Қуръони Карим оятлари тафсири ҳақида жамоатга маъруза қилиб бердилар. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов бошчилигида хатмона кечасига йиғилган намозхонлар юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни доимий бўлишини, ўзаро меҳр-муҳаббатларимиз зиёда бўлиб, қалбларда имон саломатлиги  мустаҳкам бўлишини сўраб дуолар қилишди. 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг