Тошкент шаҳридаги сўнгги Хатмоналар

0
278

Аллоҳ азиз этган ойлар султони – Рамазон поёнига етиб бормоқда. Бугун 4-июль, Душанба куни таровеҳ намозларининг сўнгги кунида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Рамазони шарифнинг энг охирги хатмоналари, яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади:1. “Яҳё қори” жоме масжиди. (Манзил:Шайхонтоҳур тумани, "Обиназир" маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй.) Масжид имом-хатиби-Умуртоев Дилшодбек. Қорилар: Абдуллаев Абдулбосит, Қосим Абдуллоҳ Мирабзал ўғли.  2. “Фирдавс” жоме масжиди. (Манзил:Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй.Тел: +99871 242-25-08.) Масжид имом-хатиби-Сатторов Бахтиёр. Қори: Бекходжаев Сирожиддин.3.“Ал Ҳудайбия” жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани,“Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй.Телефон: +99871 294-64-04) Масжид имом-хатиби Мадгазиев Жамолиддин. Қорилар: Ходжаев Неъматуллоҳ, Ходжаев Муҳитдин.4. “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди. (Манзил:Юнусобод тумани, Мирзохожиев кўчаси, 19 уй.  Тел:+99871 212-44-20) Масжид имом-хатиби-Ишматбеков Ҳамиджон. Қорилар: Ишматбеков Ҳамиджон, Муҳитдинов Мухаммадбобур, Бахромов Мақсуджон, Баҳромов Суннатуллоҳ.5. “Қатортол” масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, Машраб 1-тор кўчаси, 2а-уй.Тел: +99871 216-14-18) Масжид имом-хатиби Алимов Аброр. Қори: Алимов Аброр.6. “Оққўрғон” масжиди. (Манзил: Мирзо Улуғбек  тумани, “Оққўрғон” маҳалласи, Ойдинкўл кўчаси 29-уй.) Масжид имом-хатиби-Айсаков Файзираҳмон. Қорилар: Исматуллаев Абдуманноф, Раҳмонбердиев Абдуссамад.Савоблар кўпайтирилиб бериладиган бу ойнинг қолган жуда оз дамларидан унумли фойдаланиб, икки дунёимизни обод этгувчи улкан сармоя билан ҳайит кунларига етишишликни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин! Масжидлар сари, Қуръони Карим сари босган ҳар бир қадамларингиз ажрини Аллоҳ Ўзигагина маълум миқдордаги ажрлар ила мукофотласин. Кейинги Рамазонларга ана шунду омонликда етказсин!   ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигиМатбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг