Самарали учрашувлар

0
208

Жорий йилнинг 27 май куни Тошкент ислом институти ўқитувчиси, "Ҳувайдо" жоме масжиди имом-хатиби Фарҳод Жўраев "Ҳадис" фанидан 2 -курс талабаларига "Сув улашишнинг фазли" мавзусида очиқ дарс ўтиб берди. Устоз “Ал-манҳалул ҳадис” китобида келтирилган сув улашиш борасидаги ҳадисни талабаларга ўқиб, ундан олинадиган ҳукм ва фойдаларни баён қилди:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир киши йўлда кетаётиб жуда ҳам чанқади. У бир қудуқ излаб топди. Унга тушиб чанқоғини қондириб чиқди. Шу вақт ташналикдан нам тупроқни ялаётган бир итни кўрди. Ит ҳам мен каби чанқабди, деб ўйлаб яна қудуққа тушди ва оёқ кийимида сув олиб чиқиб, итни суғорди. Шу сабаб Аллоҳ унинг гуноҳларини кечирди”, – дедилар. Саҳобалар У зотдан: “Эй Аллоҳнинг Расули, ҳайвонлардан биз учун ажр борми?” – деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир жонлида (жони бор махлуқотда) шундай ажр бор”, – деб жавоб қилдилар”. Имом Бухорий ривояти.Ушбу ҳадисдан қуйидаги ҳукмлар олинади:Ушбу ҳадис Аллоҳ яратган барча махлуқотларга яхшилик қилиш борасида келган. Шу сабабдан ҳадис умум бўлса-да, азият етказмайдиган ҳайвонларга хосланади, деган гапнинг эътибори йўқ. Чунки бирор-бир далилсиз умумни хослаш мумкин эмас;Кофир ёки муртад бўлган кишиларга ҳам, агар улар чанқаб турган бўлсалар, сув беришнинг жоизлиги;Уйда боқилаётган ҳайвонларнинг емиши эгасининг зиммасига вожиб бўлиши;Итнинг қолдиғи (итдан қолган сув) нажас. Ушбу ҳадисдан итнинг қолдиғи нажас эмаслиги олинмайди. Чунки бу киши ковушига сув олиб, бошқа жойга қуйиб берган бўлиши ёки кейин ковушини яхшилаб ювиб ташлаган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу қисса Бани Исроилдан ўтган бир киши ҳақида айтилган. Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳадисда келтирилган инсон Бани Исролилдан бўлган бир киши ҳақида эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматидан бир кишининг ҳаётида содир  бўладиган воқеа ҳақида айтганлар, дейдилар. Ушбу фикрга асосан олдинги фикр рад қилинади;Барча инсонларга яхшилик қилишга ундаш. Чунки ҳайвонга яхшилк қилишда гуноҳларнинг кечирилиши бор экан, инсонга қилинган яхшиликнинг ажри янада кўпроқ бўлади;Сув улашиш энг улуғ ибодатлардан ҳисобланади. Баъзи тобеъинлар: “Кимнинг гуноҳи кўпайса, сув улашишни лозим тутсин”, – деганлар.Очиқ дарс жуда мазмунли ўтди. Дарс сўнгида фаол иштирок этган талабалр устоз томонидан рағбатлантирилди. Дарсга ташриф буюрган ўқитувчилар дарс борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда устозга ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.ТИИ “Диний фанлар” катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов/buxoriy.uz—    —     —  2016 йил 27 май куни "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов Андижон вилояти Хонобод шаҳрида бўлиб, "Хонобод" жоме масжидида жумъа маърузасини қилиб ва жумъа намозини ўқиб бердилар. Маъруза бошида намозхонларга аввало, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг саломларини етказдилар. Сўнгра юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қурилиш ва ободончилик ишлари, тинчлик ва ҳотиржамлик неъматларини эслаб, бу кунларга шукр келтирмоқлик кераклигини илмий йўллар билан намозхонларга тушунтириб бердилар. Фарзандларимизга ота-она ҳурмати, ватан шаъни, юрт қайғуси каби тушунчаларни сингдириб бориш ҳар бир ота-онанинг вазифаси эканлигини тушунтириб бердилар. Шунингдек, келаётган Рамазони шариф ойини тинч ва осойишта ўтказишни тилаб, халқимиз ҳаққига дуойи ҳайрлар қилдилар. К. Сафаров "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди матбуот котиби/kamolon.uz—    —    —Тинчлик – шубҳасиз энг олий неъматдир. Бу сўзларнинг исботини жаҳон аҳли бошдан кечираётган қийинчиликлар мисолида теран англайди. Ҳаловатда, осуда яшаш завқи бизга одатий ҳамроҳ бўлиб турган бир даврда яна кимлар учундир катта орзу, ҳавасга айланган. Ана шу шукуҳли кунларимизнинг қадрига етиш, фарзандларимизни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш масалларига бағишланиб жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан, "Имом Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби Садриддин Абдурашидов Олмазор тумани тиббиёт коллежида, "Мевазор" масжиди имом-хатиби Раҳимжон Марҳумов Олмазор тумани 196-умумий ўрта таълим мактабида, "Қатортол" масжиди имом-хатиби Аборор Алимов "Қатортол" маҳалласида "Тинчлик – энг азиз неъмат" мавзусида маъруза қилдилар.ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг