“Обидхон маҳдум” масжиди

0
339

“Обидхон махдум” масжиди тарихий обидалар қаторига кириб, таҳминан XIX аср ўртаси яъни 1840-1860 йиллларда эски ўзбек миллий архетектурасига биноан мударррис Обидхон махдум маблағига ўзига тегишли бўлган ҳовли саҳнидан қурилган. Деворлари пишитилган пахса, томи лой сувоқли бўлиб, 19 тўсинли, токили атрофи сомонли лой билан сувалган.Иморат икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлагида талабаларга ислом арконлари, Қуръон таълимотлари бўйича билим берилиб, иккинчи бўлагида эса кундалик намоз ўқиш учун тахминан 80-100 кишига мўлжалланган масжид қилиб қурилган ва у ерда талабалардан ташқари маҳалла аҳолиси ҳам кундалик беш вақт намозни адо этиб келганлар. Обидхон махдум эса асосан имом-хатиб вазифасини ўтаганлар.Обидхон махдум аслида қора саллали эшон тахаллуси билан танилган Мирали эшоннинг ўғиллари Шайх Аҳмад маҳдум Қоратоший (Қоратош маҳалласида яшаб ижод қилганлари учун шу ном билан танилган)га куёв бўлиб, Шайх Аҳмад махдум кейинчалик Бешёғоч даҳасидаги “Ўқчи” маҳаллла ҳудудидан Жизззах томон кетиладиган кўча ичкарисидан ҳовлини куёвлари Обидхон махдумга инъом этганлар, Обидхон махдум шу ўзларига тегишли ҳовли саҳнидан ўз маблағлари эвазига хозирги масжидга асос солганлар.Обидхон махдумга тегишли ҳовлида уларнинг фарзандлари, набиралари ва эваралари истиқомат қилиб келишган ва келишмоқда.1930-33 йиллларда қатағонлик бошланиши туфайли Советлар масжид биносини эскилик сарқити деб олиб қўйган ва кўзи ожизлар бошқармасига цех қилиб ишлатиш учун қарор чиқарган. Хуллас масжид ҳароба аҳволга келтирилган эди.Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач муҳтарам Президентимиз кўрсатмалари билан тарихий обидалар аслига қайтарилишига имкон яратилди ва 1990-йилда масжид “Илгари” маҳаллла тасаррруфига қайтарилиб, умумий халқ ҳашари билан (Аббосов Луқмонхон домла бошчилигида) қайта жорий таъмирланди.1990-йил Рамозон ойида, яъни 30-март куни масжид таъмирдан чиқиб ишга туширилди ва Адлия Бошқармаси томонмдан №:54 сон билан рўйхатга олиниб Гувоҳнома берилди.”Обидхон махдум” масжиди маҳаллий масжид бўлиб, унда фақат кундалик беш вақт намоз адо этилади.

Имом-хатиб- Алметов Афзал Саъдулла ўғли

Манзил: Шайхонтоҳур тумани Занги ота маҳалласи, Жиззах кўчаси, 41-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг