Аллоҳга маҳбуб бўлай десак…

0
273

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўнгра шундай дедилар: “Эй ўғилчам, бу менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ менга муҳаббат қилибди. Ким мени яхши кўрса, жаннатда ҳам мен билан бирга бўлади”. (Термизий ривояти)Яъни, ким у зотнинг суннатларига эргашса, худди уни қайтадан тирилтиргандай бўлади. Ким суннатларини тирилтирса, Пайғамбаримизга муҳаббат қўйганини амалда ҳам кўрсатган бўлади. Ва кимики, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, суннатларига амал қилиб борса, жаннатда ўзлари билан бирга бўлиш саодатига мушарраф бўлади. Барчамизга Аллоҳ ушбу бахтни насиб этсин!Суннат луғатда “йўл”, “сийрат” деган маънони англатади. Фалончи фалончининг суннатида дейилса, ўша одамнинг йўлида эканлиги тушунилади. Шариатда эса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам келтирган буйруқлар ва қайтариқларга эргашиш бўлиб, бу шариатдаги вожиб буйруқларни ҳам, мустаҳаб буйруқларни ҳам; ҳарому макруҳ бўлган қайтариқларнинг барчасини қамраб олади. Муҳаддис уламолар суннатга бундай таъриф берадилар:- ما أضيف للرسول صلى الله عليه وسلم من قول أو فعل أو تقرير أو صفة خلقية أو خلقية“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган гап, иш, тақрир, хилқий ва хулқий сифатлардан иборат барча нарсадир”. Суннатни маҳкам ушлашда бир неча фойдалар бор. Жумладан:· Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш;· Фарзлардаги камчиликларнинг ўрнини тўлдириш;· Бидъатга берилиб кетишдан сақланиш;· Аллоҳ таолонинг шиорлари, шариатини улуғлаш.Шариат ва фиқҳ китобларида суннат фарз ва вожиб амалидан кейин келтирилади. Уни қилган савоб олади. Инкор қилувчиси кофир бўлмайди, деб таъриф берилади. Бу суннатнинг мартабаси қилса ҳам бўлади, қилмаса ҳам бўлади, қилмаган худди фарзни тарк этган каби гуноҳи кабира қилгандай гуноҳга қолмайди деб тушунмаслик керак. Шариат амалларидаги мартабасига кўра кейин келтирилган халос. Суннатни яна мустаҳаб деб ҳам тушунмаслик керак. Салаф солиҳлар, тобеъин, таба тобеъинлар суннатга зид ва тескари иш қилганни куфр келтирган деб ҳисоблашган. Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ва Марвазийларнинг суннатга оид ўз китоблари бор бўлиб, унга мухолиф бўлган, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига зид иш қилганни имонда деб ҳисоблашмас эди.Албатта, мусулмон кишининг кундалик ҳаётида энг кўп аҳамият берадиган нарсаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эртаю кеч амал қилмоқдир. Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг аломати Унинг Ҳабиби солллаллоҳу алайҳи васалламга ахлоқларида-ю ишларида, буйруқлари-ю суннатларида эргашишдир”.Пайғамбаримизнинг суннатларига эргашиш бу – У зот қилган ишни қилиш, қайтарган ишларини қилмаслик, хулқларидан намуна олиб, чиройли хулқ соҳиби бўлишдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб борган инсон, у зотни янада севиб, муҳаббат қилиб боради ва натижада Аллоҳнинг ҳам муҳаббатига эришади. Бу ҳақида Буюк Ҳаққ таоло қуйидагича марҳамат қилади:قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌАйтинг (эй, Муҳаммад!): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир».قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَАйтинг: «Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этингиз!» Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ, шубҳасиз, кофирларни севмас. (Оли Имрон, 31,32)Замахшарий бу оят тафсирида Аллоҳга ҳақиқий ибодат қилишни хоҳлаган банда Пайғамбаримизга эргашиши кераклигини айтадилар. Яна Аллоҳнинг бандага муҳаббати бандасидан, қилган ишларидан рози бўлишини келтириб ўтадилар.Ҳасан Басрий айтадилар: “Инсонларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Расулининг суннатига эргашиш бўлди”. Мусулмон кишининг Аллоҳ таолонинг наздидаги мартабаси Унинг Пайғамбарига эргашиши билан ўлчанади. У суннатни қанчалик кўп татбиқ этса, Аллоҳ таолонинг наздида шунчалик олиймақом ва мукаррам бўлади.“Ибни Касир янада ушбу сўзларни қувватлаб қуйдагиларни ҳам айтганлар: “Албатта ушбу ояти карима Муҳаммадия йўлидан юрмай, Аллоҳга муҳаббатни даъво қилувчилар устидан ҳукм чиқаргувчидир. Чунки у ҳар бир ишида, гап сўзида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шариятларига эргашмагунича каззоб ва ёлғончидир. Пайғамбаримиздан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисга кўра бундай дейилган:من عمل عملا ليس عليه أمرنا فهو رد“Ким бир амал қилсаю, унга биз амр қилмаган бўлсак, у рад қилингандир”.Аллоҳни бандага муҳаббат қилиши орзуларнинг интиҳоси, истакларнинг энг сўнгги чегарасидир. Шунинг учун баъзи ҳакимлар айтганлар: “Асосий иш севишдамас, шевилишдадир”. Шоир айтади:تعصى الإله وأنت تظهر حبه … هذا لعمرى في القياس بديعلو كان حبك صادقاً لأطعته … إن المحب لمن يحب مطيعМуҳаббатин ошкор қилиб, Илоҳга бўлурсан осий,Бу гўзал қиёсда келмишдир, умрим билан қасамки,Агарчи муҳаббатинг бўлса чин, этардингда итоат,Ҳақким, севган суйганига этар итоат…

Фахриддин МАМАНОСИРОВ
Тошкент Ислом институти ўқитувчиси
 Мактабатуш шомила, Тафсири Саййид Тантовий

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг