Олмазор тумани отинойилари билан йиғилиш ўтказилди

0
475

Шу йилнинг 10 февраль куни Олмазор тумани бош имом-хатиби Садриддин Абдурашидов туманда фаолият олиб бораётган отинойилар билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида тумандаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, ёшларимизни “ислом” ниқоби остидаги бузуқ ғоялар таъсиридан огоҳ этиш, қолаверса, кишиларни турли маросим ва тўй тадбирларини ихчам ўтказишга тарғиб этиш, мусулмонларни ортиқча харж ва исрофгарчилик иллатларидан динимиз қайтаришлигини тушунтириш, шунингдек, баъзи нотинч ва муаммоли оилаларга маънавий ёрдам кўрсатишда  маҳалла фаоллари, имом-хатиблар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этиб ўтилди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг