12.02.2016й. ФИТНАЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

0
260

بسم الله الرحمن الرحيمМуҳтарам жамоат! Мустақиллик шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз янада ривожланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Масжид ва мадрасалр эҳтиёжга яраша кўпайтирилди. Диний адабиётлар нашри йўлга қўйилди. Натижада маънавиятимиз тобора юксалиб боряпти. Муборак ҳаж ва умра сафарини ихтиёр этганлар учун кенг имкониятлар яратилди.  Мамлакатимиз моддий ва маънавий жиҳатдан кун сайин тараққий этмоқда. Бироқ, соғлом эътиқод қилувчилар қаторида афсуски, динни ўз манфаатлари йўлида сиёсий қурол қилиб олган ва ақидапарастлик касалига чалинган турли террористик ва экстремистик гуруҳ ва ташкилотлар пайдо бўлаётгани ачинарли ҳолдир. Айниқса, чет элларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизда ҳам турли  ғоявий зидлик, бузғунчи ақидапараст ва мутаассиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб залолатга кетган гумроҳлар ҳам борлиги кишини ранжитади.Ҳозирги кунда мўмин-мусулмонлар ўз кундалик диний ибодатларини бехавотир ва эмин-эркин адо этиш имкониятга эга бўлдилар. Диний эътиқодни инсон ҳаётининг ажралмас қисми сифатида тан олган қонун ва фармонлар қабул қилинди. Эътиқодни куч билан сингдириш, унга тазйиқ ўтказиш яъни диний эътиқодни мажбуран сингдириш ман қилинди. Диний байрамларни нишонлаш, муқаддас жойларни зиёрат қилиш анъанаси қайта тикланиб, бу борада зиёратчиларга қулайлик ва шарт-шароитлар яратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, диний билими ўта саёз, турли фитна-фасод  қўзғайдиган фикрлар ва ғояларни содда халқ онгига сингдиришга уринадиган чаласавод кимсаларга эргашиб кетмасликлари учун ёшларни тўғри йўлга солиш ва ҳушёрликка чорлаш, айниқса, биз уламолар, имом-хатиб ва ота-оналарнинг асосий бурчимиздир.Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирида ўзларидан кейин залолат йўлидан борадиган етмиш иккита фирқа пайдо бўлишидан огоҳлантирган эдилар. Бу сўзлар ўтган ўн тўрт аср давомида тасдиғини топди.Бугунги кунда дунё миқёсида эътиқод ва маслак курашининг кескинлашуви кучайган бир пайтда ўзини фуқаро сифатида англаётган барча юртдошларимиздан турли ички ва ташқи кучлар томонидан мамлакат мустақиллигига қилинаётган фитналар турли тажовузлар моҳиятини тўғри ва теран англаш, бунёдкорлик ва бағрикенгликка асосланган дунёвий тафаккур ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб ва ташвиқ этиш талаб этилади.Муҳтарам жамоат! Шу ўринда эътиборларингизга жиҳод масаласига қаратмоқчимиз.  Ҳозирги кунда жиҳод тушунчасининг бузиб талқин этилиши, жуда кўп ножоиз амалларнинг қилинишига сабаб бўлмоқда. Жиҳод масаласида ғулувга кетишнинг ислом дини таълимотига зид экани ҳадислар, уламоларнинг асарлари ва фатволарида муфассал баён қилинган. Жиҳод сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”,  “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди. Масалан: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:”الجِهَادُ أَرْبَعٌ: الأَمْرُ باِلْمَعْرُوفِ وَالنَهْيُ عَنِ الْمُنْكَرِ، وَالصِّدْقُ فِي مَوَاطِنِ الصَّبْرِ ، وَشنئانُ الفَاسِقِ” (رواه البخاريяъни:  «Жиҳод тўрт хилдир: Амри маъруф (яхши ишларга буюриш), наҳи мункар (гуноҳ, ёмон ишлардан қайтариш), ўзининг зарарига бўлса ҳам рост сўзлаш ва фосиқ кишининг масхара қилишига чидаб туриш».Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:”أَفْضَلُ الْمُؤمِنِينَ إسْلاَمًا: مَنْ سَلِمَ  الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَأَفْضَلُ الْمُؤمِنِينَ إيمَانًا أحْسَنُهُمْ خُلٌقًا، وَأَفْضَلُ الْمُهَاجِرِينَ: مَنْ هَجَرَ مَا نَهَي الله تَعَالَى عَنْهُ، وَأَفْضَلُ الجِهَادِ: مَنْ جَاهَدَ نَفْسَهُ فِي ذَاتِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ” (رواه البخاريяъни: «Мусулмонларнинг афзали қўлидан ва тилидан мусулмонларга озор етмайдиганидир. Мўминларнинг афзали эса, хушхулқлироғидир. Муҳожирларнинг афзали Аллоҳ қайтарган нарсалардан ўзини йироқ тутувчидир. Жиҳоднинг афзали эса, Аллоҳ йўлида ўз нафси ва хоҳишига қарши қилинадиган жангдир».Мана шундан келиб чиқиб, жиҳод мусулмонлар Ватани ва динини ҳимоя қилиши учун жорий этилганини хулоса қилсак бўлади. У йўқ нарсани амалга ошириш учун эмас, балки бор нарсани ҳимоя қилиш учун жорий қилинган.Бугунги кунда эса сохтасалафийлар каби бир қанча бузғинчи ақидапарст оқимларжиҳоднидиннингруҳи, деббилиб,  униИсломнинголтинчиарконидебҳисобламоқдалар.Айниқса, ўзини Ислом халифаси деб эълон қилган сохта Абу Бакр Бағдодийнинг жиҳод ҳақидаги асоссиз  сафсаталарига учган кўплаб  ёшлар катта хатога йўл қўймоқдалар. Дабдабали ном олган бу бузғунчи оқимнинг жангари аъзолари  кўплаб бегуноҳ одамларни  қонини тўкишди.Қадрли намозхонлар! Афсуски, сўнгги вақтларда ёшларимизни турли ёт ғоялар билан эътиқодини бузиб йўлдан уришга қаратилган ҳаракатларни гувоҳи бўлмоқдамиз. Айниқса, гўёки барча мусулмонлар ҳозир қуролли тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга “ҳижрат” қилишлари ва қўлида қурол билан “жиҳод” қилишлари фарз эмиш. Бундай сохта даъволарнинг пуч эканини тасдиқлаш ва аҳолини хусусан, ёшларни улардан асраш мақсадида ушбу тушунчаларга изоҳ бериб ўтсак.Юртини, ота-онани ташлаб, ўзга элларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом таълимотига зид иш ҳисобланади.“Ҳижрат” сўзи луғатда бирор нарсадан ажраш, шариатда эса, Муҳаммад пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васалам)нинг Маккани тарк этиб, Мадинага кўчиб ўтишларидир. Аммо бузғунчи оқимлар етакчилари тинч давлатда яшаб келаётган ёшларни хориждаги жангариларнинг лагерларига жўнатиб, “ҳижрат қилмаган диндан чиқади, ҳижрат учун мусулмонга ота-онанинг рухсати шарт эмас”, каби сохта  иддаолар билан алдамоқда.Бу кучлар таассубга берилган шахсларни дунёнинг нотинчлик ҳукм сураётган ва ўзлари қўним топган минтақаларига  жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадларни амалга оширишга интилишяпти. Хусусан, улар илм ва маърифатдан йироқ жоҳил ёшларни Ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, хуллас, Исломнинг  беш аркони эмин-эркин адо этиладиган, мусулмонлар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанни тарк этишга тарғиб қилмоқдалар. Ваҳоланки, она юртини ташлаб, ўзга элларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом таълимотига зид экани барчага маълум. Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:جاء رجل الى النبي r وقال: “أبايِعُكَ على الهجرةِ وتركتُ اَبَوَيَّ يَبْكِيانِ، فقال إرْجِِع إلْيْهِمَا فَأَضْحِكْهُمَا كَمَا أَبْكَيْتَهُمَا” (رواه أبو داودяъни: Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, мен ота-онамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим”, дейди. У зот эса: “Ота-онангнинг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай хурсанд қилгин”, деб жавоб берадилар (Абу Довуд ривояти). “Ҳижрат” ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда:” الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ  الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ،وَ الْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَي الله تَعَالَى عَنْهُ،”(رواه البخاري).яъни: “Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васалам) айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло  ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида ҳижрат қилган кишидир”, дейилади. Шунингдек, Мужошиъ ибн Маъсуд ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:عن مجاشع بن مسعود … قال النبي صلى اللله عليه وسلم: “لاَ هِجْرَةَ بَعْدَ فَتْحِ مَكَّةَ …”(رواه البخاري).яъни: “… Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васалам): “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ…”, дедилар ”.Юқоридагилардан хулоса қилиб, жиҳод деганда, аввало, нотўғри йўлдан қайтариб, тўғри йўлга бошлаш тушунилади, дейиш мумкин. Бу қоида кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган эмас. Балки илк ислом даврида юзага келган бўлиб, Қуръони карим оятларига асослангандир.Ватанга бўлган меҳру-муҳаббат ҳар қандай муаммони ечишга, ҳар қандай ёвуз кучни енгишга қодир. Ана шундай муҳаббат Жалолиддин Мангубердини тақдирнинг оғир зарбаларига дош  беришга, метин ирода ва ҳарбий слоҳиятни намойиш этиб,  чингизийлар билан муросасиз кураш олиб боришга ундаган эди.Ватанни ҳимоя қилиш нақадар улуғ савоб, ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги фарзи ҳисобланса, унга ҳиёнат қилиш, қурол билан бостириб келиш шу қадар катта гуноҳ, энг олий жазога лойиқ жиноят ҳисобланади.Аллоҳ таоло барчаларимизни Ватанни севадиган, унинг тинчлиги ва тараққиёти йўлида жон фидо қиладиган диний тушунча ва иборалар талқинини тўғри фарқлайдиган ва унг амал қиладиган имонли ва ихлосли бандалардан бўлишга насибу рўзи айласин. Омин.

muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг