Дунё бўйича ишсизлар сони ортиб бормоқда

0
227

БМТ ҳузуридаги Халқаро меҳнат ташкилоти (International Labour Organization, ILO) тақдим этган маълумотлараг кўра 2015 йилда ишсизлар сони дунё бўйича 197 000 000 кишига етган. Бу 2007 йилги жаҳон иқтисодий инқирози бошланиши давридан 27 млн га кўп демакдир. "Энг ташвишлиси, иқтисодий прогнозлар кейинги икки йил ичида ишсизлар сонинг янада ортиб кетишини кўрсатмоқда. Жорий йилда ишсизлар сони ўтган йилдагидан 2.3 миллион кишига ортиши, 2017 йилда эса 1.1 млн кишига кўпайиши кутилмоқда", дея таъкидлади ташкилот раҳбари Гай Райдер. Ишсизлик хавфининг ортиб бориши билан бир қаторда норасмий секторлардаги бандлик ҳам ортиб бормоқда. Муносиб иш топа олмаётган кишилар ҳар қандай меҳнат учун тайёр бўлиб, кам ҳақ тўланадиган ва ижтимоий муҳофазага эга бўлмаган жойларда ҳам меҳнат қилишга мажбур бўлаяптилар.  

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг