Муқаддас бурч

0
253

      Юрт ҳимояси муқаддасдир. Уни мардлар қўриқлайди. Ўз касбининг садоқатли паҳлавонлари юрт тинчлиги учун жон фидо қилади. Ёвларга қалқон бўлади. Мана шундай йигитларимиз бор бўлсин. Доимо соғ-омон юрсинлар. Буларнинг мана шундай мардоновор меҳнатлари бор экан, юрт тинч, ҳаётимиз севинчга тўлган. Барча юртимиз ҳимоячиларини улғ касб байрамлари билан муборокбод этамиз. Ушбу шеърларимизни мард йигитларга, Ватанини суйганларга бағишлайман               ТАЪЗИМ         Халқимнинг лаҳза хизматин этсам,                              Дардига зарра малҳам бўлолсам.                              Энг бахтиёр инсон бўламан ўзим,                              Улар пойларига сураман кўзим.                               Бухорийдек  улуғ олимлари  бор,                              Нодирадек шоира хонимлари  бор.                              Дунёни титратган  Темурлари бор,                              Элим  буюкларига қиламан таъзим.                               Юртдошлар тинч-омон яшасинлар деб,                              Болалар бахт нонин ошасинлар деб,                              Мард йигитлар толмай қиларлар хизмат,                              Барча ҳарбийларга олқишли сўзим.                               Кўз тегмасин асло мард ўғлонларга,                              Душманлар йўлига зўр тўғонларга,                              Алишер, дуолар қилгин элингга,                                               Юрт ҳимоячилари кўрмасин тўзим.                                                                                                                     ***        ВАТАНИМ                     Жаҳон ичра донғи кетган жаннатмакон,                    Яхшиликдан боғ қолдирган йўқдир гумон,                    Олимлари илм таратиб келар ҳамон,                    Ўзинг борим, ягонам ҳам ўзинг Ватан.                     Оппоқ қорлар тоғларингни бошидадир,                    Яшнаб турган қир-адирлар қошингдадир,                     Бу манзара йигирма беш ёшингдадир,                    Ўзинг борим, ягонам ҳам ўзинг Ватан.                                       Шаҳар, қишлоқ, овуллари чирой очган,                    Тинч осмонда қуёшинг ҳам нурин сочган                    Хаёлдан бир сўз кетмайди ором қочган                    Ўзинг борим, ягонам ҳам ўзинг Ватан.                     Тупроғингни қўзга сурсам айлаб тўтё                    Кимларгадир орзусан сен кимга рўё.                    Бу мисралар қалбга муҳр бўлган гўё                    Ўзинг борим, ягонам ҳам ўзинг Ватан.                     Эй Алишер! Фикринг жам қил сурма ҳаёл                Қара, кимлар юрти бугун бўлган завол                    Мадҳ қиларман номинг юртим бўлмас малолЎзинг борим, ягонам ҳам ўзинг Ватан.Шермурод  ДЎНГБОЕВ (Алишер) Чилонзор тумани “Тинчлик” жоме масжиди имом-хатиби                                   

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг