Илоҳий баёнот ўлчови

0
175

Одатда инсонлар намозхонларни масжидларга ибодат қилиш учун келаётганлари ва ҳаж қилиш учун Аллоҳнинг уйига кетаётганларини кўриб, мусулмонлар ҳамиша яхшиликда эканликларига ишониб қоладилар ва уларни Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажараётганлари ва қайтарган нарсаларидан узоқда юришларини уларнинг яхшиликда эканликларига далил деб биладилар.Лекин илоҳий баёнот бизни бошқа бир ўлчов олдига қўяди. Эй Аллоҳнинг бандалари келинглар, Аллоҳ таолонинг Китобида ўзимиз ўқийдиган ўлчов ҳақида ўйлаб кўрамиз.Аллоҳ субханаҳу ва таоло айтади: "Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир". (Бақара, 204)Дунё ҳаётида намозини, қилаётган руку ва саждасини исбот сифатида келтираётган гапи сени ажаблантиради. Аллоҳнинг қадимий муқаддас уйини қилаётган тавофини исбот сифатида келтираётгани сени ажаблантиради. Лекин бу далил бўла олмайди. Аллоҳ яна айтади;"Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас". (Бақара, 205)Демак айтилаётган ўлчов, жамиятни яхшилаш ёки уни фасод қилиш учун ҳаракат қилишдир. Эй Аллоҳнинг бандалари, Роббимиз бу ўлчовни давомли иймонга боғлаган вақтда илоҳий баёнот уни қандай таькидлаганини ўйлаб кўринглар. Уни намозга ҳам, ҳажга ҳам боғлагани йўқ¸ Лекин солиҳ амалга боғлади."Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир". (Каҳф, 107)"Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни ваьда қилди" (Нур, 55). Мана шу ўлчовдир.Мен айтаётган бу гапим билан намоз манфаати йўқ нарса демоқчи эмасман. Албатта намозни самаралари бор. Лекин самаралар жамият яхшиланишининг риоясига ва унинг бузулишидан узоқ бўлишига яширинган. Агар ана шу самаралар юзага чиқмаса, бу инсонни намози рад қилинган бўлиши мумкин. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббоснинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳадисини ривоят қилади;˝Кимни намози ахлоқсизлик ва ёмонликдан қайтармаса, уни Аллоҳдан узоқлашиши янада зиёда бўлади˝.Келинглар, бизга берган Аллоҳнинг расмий баёноти кўрсатган бу ўлчовдан ўзимизга тегишли савол бериб кўрамиз, биз яшаётган бугунги кундаги воқелигимиз жамиятнинг яхшиланиши ва Аллоҳнинг розилигидаги юксакликка йўналанганми ёки ундаги бизнинг фасод ва бузғунчиликларимиз сабабли орқага чекинганми ва яна порахўрлик исломий жамиятларимиздан йўқолганми? Олувчи билан берувчи ўртасидаги бу жиноят кўриниши умуман йўқолса ёки қисқарса билингки, Аллоҳнинг баёноти айтганидек мусулмонлар албатта яхшиликда бўлади. Сотувчи ва савдогарлар алдамчилик ва унинг турларини тарк қилдиларми? Молнинг навидаги ёки нархидаги алдамчилик турлари ва унинг атрофида айланиб юрган ёлғонлар қанчалар кўп. Сизлар буни яхши биласизлар эслатишнинг ҳожати ҳам йўқ.Ана ўша сотувчи ва савдогарлар алдамчилик ва унинг бошқа турларини тарк этиб, ишларида жамиятини эьзозлайдиган ва уни ўзидан устун қўйювчи ҳизматчиларга айландиларми? Агар шуларни тарк этган бўлсалар ёки улар ҳаётида бу ишлар қисқарса билингки, албатта мусулмонлар яхшиликдалар ва улар секинми ёки тез, албатта Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг розилигига эришадилар. Умумий шифохоналар ва улардаги барча кишилар, беморларга ҳизмат кўрсатиш ва уларнинг риоясини қилиб бедор бўлиш учун муносиб бир кўринишга келдими? Навбатчи шифокорлар кечаларини ўз беморлари олдида уларга ёрдам бериш ва улар риоясини қилиб ҳизмат кўрсатиш билан ўтказаябдиларми? Санитар ва ҳамширалар бу кечаларда ўзларининг муқаддас бурчлари билан машғулми ёки кечаларини сухбатлашиш, гаплашиб ўтириш ва мен билмайдиган нарсалар билан ўтказаябдиларми? Агар шифохоналар мен айтаётган нарсаларни тарк этган бўлсалар, билингки албатта мусулмонлар яхшиликдалар ва албатта улар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг розилигига эришадилар.Деҳқон ва фермерлар ўз мева ва ҳосилларини кўрган кишиларга чиройли кўрсатадиган, еган одамларга зиён етказадиган зарарли ва ҳалок қилувчи ашёлар воситасида етиштиришларини тарк қилдиларми? Деҳқонлар ҳеч қандай ҳожати ва зарурати йўқ бўлган фақатгина ўзларининг очкўзлиги сабабидан ҳосилни кўпайтириш учун ишлатиладиган кимёвий ўғитлардан фойдаланишларини тарк қилдиларми? Агар бу ишларини тарк этган бўлсалар билингки, албатта мусулмонлар яхшиликдалар ва албатта улар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг розилигига эришадилар.Уй паррандалари савдогарлари кўп фойда кўриш мақсадида еган одамлар танасида ёмон касаллик келтириб чиқаришига ҳам қарамай паррандаларининг вазни оғир бўлиши учун ҳамда тез семириши учун уларга гармоник моддалар беришни тарк этдиларми? Улар мен сизларга айтаётган нарсадан чекландиларми? Агар шундай қилган бўлсалар Аллоҳга ҳамд бўлсин мусулмонлар доим яхшиликдадир.Турли масьулятли лавозимларда ишлайдиган ходимлар ўз вазифаларидан шахсий мафаатлари йўлида фойдаланишни тарк этиб, ўзларини миллат манфаати йўлида фидо қилиш учун Аллоҳга ваьда бердиларми? Агар Аллоҳга шундай ваьда берган бўлсалар, мусулмонлар яхшиликдадирлар.Эҳтимол билсангизлар керак, ҳар йили баҳор ойида катта қоплар ёғлар билан тўлдирилиб вагонларга ортилади ва Аллоҳ таоло инсонга берган озуқага яьни табиий ёғ озуқасига аралаштириш учун сахрога йўл олади. Агар сахро аҳолиси дўстларига раҳми келиб буни орасида Аллоҳдан қўрқиб бу ишларини тарк этсалар билингки, албатта мусулмонлар яхшиликдалар ва албатта улар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг розилигига эришадилар. Бу саволларнинг жавоби нима эй Аллоҳнинг бандалари? Унга воқелик жавоб беради. Мен Аллоҳ субханаҳу ва таолодан воқелигимизни яхшилашини сўрайман.Гўёки сизлар мендан ҳайрон бўлиб турган мўмин инсоннинг саволини сўрайсизлар;Қалбимиздан дунё муҳаббатини чиқариш йўли қандай, ҳолбуки дунё муҳаббати ана шу барча биз ботиб қолган ёмонликларнинг сабабчисидир?Унинг йўли қисқа ва осон йўлдир. Унинг йўли қалбингизда Аллоҳга бўлган муҳаббатни кўпайтиришингиздир. Лекин Аллоҳга бўлган муҳаббатни кўпайтириш йўли қандай? Бунинг йўли неьматни, ўз берувчисига боғлашингиздир. Шуни қилинг Аллоҳга ошиқ бўласиз. Кечқурун тўшагингизга ётганингизда сизга ётиш неьматини берган Аллоҳ эканини эслаб, бу учун Унга ҳамд айтинг. Агар бир неча соатдан кейин уйқудан туриб жонланганингизни кўрсангиз, сизни уйқудан уйғотган ва ўлганингиздан кейин тирилтирган илоҳни эсланг. Агар ҳожатхонага кирсангиз сизни заҳардан озод этган Аллоҳни эсланг. Агар чиқиб қўлингизни тоза сув билан ювсангиз сизни бундай покловчи тоза сув билан икром қилган илоҳни эсланг. Ҳуллас Аллоҳнинг неьматларини, неьматни берувчи Аллоҳнинг ўзига боғланг. Неьмат бергувчига ошиқ бўласиз. Илгари Аллоҳнинг буйруқ ва ҳукмларини дунёингиз йўлида қурбон қилаётган бўсангиз ана энди дунёингизни яхши кўрган Роббингиз йўлида қурбон қилишга юзланасиз.Лекин мен шуни айтишни истайман; бу неьмат қаердан келди? Бу нарса ақл ҳийласи билан ёки инсон кучи билан келди, деб ўйламанглар. Воситалар бўлган, сабабларни ҳам инкор қилинмайди. Лекин сабабларни Аллоҳ яратиб бизни икром қилди. Эй Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳ таолонинг неьматларини, неьмат берувчининг Ўзига боғланглар.Бу неьматларни ўз манбасига боғланглар. Ундан кейин қалбингизга қайтинглар, бу қалбларни ягона муҳаббатга яьни Аллоҳнинг муҳаббатига идиш бўлганини ҳис қиласизлар. Нима учун савдогарлар ўз биродарларига ёлғон гапиради, нима учун деҳқонлар ўз дўстлари ва эгаларини алдайди, бу ишларни бари нима учун бўлаябди? Дунё сабабиданми? Дунёни деб. Агар Аллоҳнинг муҳаббати қалбга ўрнашса, қалбингиздан дунё муҳаббати чиқиб, оёқ ости бўлган аҳлатга айланади. Аллоҳим қалбимизни муҳаббатингга идиш қилгин. Аллоҳим неьматингни Ўзингга боғлашимизга тавфиқ бергин. Сен неьмат бергувчисан."Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. Сўнгра қачонки сизга ёмонлик етса, Унгагина ёлборурсиз"(Наҳл, 53).Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.Муҳаммад Саьид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.18-апрел 2008-йил."Эшонгузар" жоме масжид имом-хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг