“Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди

0
613

Масжид 1992 йилда халқ хашари йўли билан қурилган. Ҳашарда Қушбеги, Бошлик, Дамариқ, Тўқимачи, Олтин водий маҳалла фуқаролари фаол қатнашганлар. 2013-йилда  масжид биноси қайта таъмирланган.

Масжидга буюк саҳобий Усмон бин Мазъун розияллоҳу анҳунинг номлари берилган. У зотнинг тўлиқ исмлари Усмон бин Мазъун ибн Хабиб ибн Вахб ибн Хузофа ибн Жамх ибн Амр ибн Хасис ибн Каъб ал-Жамхий (р.а.) бўлиб, у киши мухожирларнинг улуғларидан эди. Усмон бин Мазъун 13 кишидан кейин исломга кирганлар. Ўғли Соиб ва бошқа мусулмонлар билан бирга Хабашистонга хижрат қилганлар. Кейинчалик Усмон бин Мазъун Мадинага хижрат қилдилар. Усмон бин Мазъун (р.а.) ибодатга ниҳоятда тиришқоқ эдилар. Кундузлари рўза тутиб, кечалари қоим бўлардилар. Усмон бин Мазъун (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.)дан тарки дунёчиликка рухсат сўраган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундан қайтардилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг ансорлар мухожирларни жойлаштириш мақсадида қуръа ташлашганда Усмон бин Мазъун Уммул Аъла оиласи чекига чиқдилар. Оиша онамиз (р.а) айтадилар: “Расулуллох (с.а.в.) Усмон бин Мазъун вафот этганида уни ўпдилар. Кўз ёшлари эса Усмон бин Мазъуннинг яноғига тушар эди. ”Ибн Касир айтади:“Усмон бин Мазъун Мадинада вафот этган биринчи мухожирдир. Вафотлари хижратнинг иккинчи йилида бўлган. Бақиъ қабристонига ҳам биринчи бўлиб қўйилган.”

Имом-хатиб – Бегматов Исҳоқжон Мамажонович
Имом ноиби – Хамдамов Абдулазиз Қуддусович
Имом ноиби – Аҳмедов Шавкат Абдурашидович

Манзил: Яккасарой тумани “Қушбеги” маҳалласи кичик халқа йўли, Х.Умаров кўчаси №41 уй. Тел.: +998 71 250 27 39.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг