“Ракат” жоме масжиди

0
376

Ракат жоме масжидининг эски биноси хозирги Низомий номидаги Педагогика Университети олдидаги дарахтзорлар олдида бўлган. Тошшаҳарқурилишлойиҳа томонидан тақдим этилган янги қурилиш лойиҳалари туфайли бузиш зарурути туғилгандан кейин маҳаллий мусулмон аҳолининг талабига биноан хукумат раҳбарлари жой топиб бошқа жойга қуриб олиш учун оғзаки рухсат беришган. Уларнинг рухсатидан сўнг Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари идораси раиси Зиёвуддин қори Эшон бобохон хазратлари бошчилигида жой изланган. “Ракат” махалласида яшовчи Миржалил ота ўзига тегишли бўлган боғларидан саккиз сотих ер ажратиб, бу жойга масжид қуриш учун вақф қилиб берган. Шундан сўнг Мирхамид ота ва Низомиддин қози домла бошчилигида 1954 йил маҳалла фуқаролари хашари йўли  билан  масжид тикланган. Шу йилдан бошлаб масжид ўз фаолиятини бошлаган. 2007 йилда масжид қайта таъмирланган.

Имом-хатиб: Муҳаммадиев Раббимқули Жабборович
Имом ноиби: Юнусов Абдулкарим Туробович
Имом ноиби: Асроров Козимхон Олимхон ўғли

Манзил: Яккасарой тумани А.Авлоний кўчаси, 20-уй. Тел.: +998 71 254 47 69.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг