“Раҳимжон ҳожи ота” жоме масжиди

0
428

“Раҳимжон ҳожи ота” жоме масжиди 1955 йилда маҳалла масжиди сифатида фаолият бошлаган. Масжидга Илёс ота, Ҳаким ота, Карим ота, Абдували ота, Эгамберди ота, Мирхолиқ ота, Эшон ота, Муҳаммаджон ота каби маҳалла фаоллари асос солган. 1955 йилда халқ ҳашари орқали бир уй, бир айвон солиниб, шу жойда беш вақт намоз ўқиб келинган.

1993 йилда эса Неъматжон ҳожи ота Раҳимжонов бошчилигида халқ ҳашари қилиниб, масжид қайтадан таъмирланди. Қурилишга раҳбарлик қилган Неъматжон ҳожининг отаси Раҳимжон ҳожи отанинг хотираси учун масжидга “Раҳимжон ҳожи” номи қўйилди. Шу йили бир айвон, бир хонақоҳ қурилди.

2007 йилда масжид қайта таьмирланиб шинам тахоратхона ҳамда кўркам хонақох, айвонлар қурилди.

Имом-хатиб – Мақсудов Баҳром Миркамолович
Имом ноиби – Тўратош Муҳаммад Зариф Эргаш ўғли

Манзил: Яккасарой тумани, Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй. Тел.: +998 71 253 45 60.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг