“Холид ибн Валид” жоме масжиди

0
801

1966 йилда Тошкентда рўй берган зилзила оқибатида ҳозирги Яшнобод туманидаги 21-портсьезд совхоз еридан ер ажратилган бўлиб, аҳоли кўчиб келгандан кейин Чилонота қабристонида кичик маҳалла масжиди қурилган. Мазкур масжид 2004 йилга қадар “Янгиобод” масжиди деб юритилган.

1978 йилда Тошкентнинг Лабзак, Минор ва Қашқар маҳаллари ҳудудига давлат муассасалари ва кўп қаватли уйлар қурилиши натижасида маҳаллий аҳоли билан бирга ҳудуддаги мавжуд масжид ҳом-ашёлари ҳам кўчириб келтирилиб, “Янгиобод” масжидини кенгайтириб қайта қуриш ишлари бошланган. 1979 йилда маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракатлари билан масжид қуриб битказилади.

2004-йилга келиб масжид таъмирталаб бўлиб, Янгиобод махалла фуқароларининг илтимосига биноан тамомила қайтадан  таъмирланди. Масжид қурилиши асосан маҳаллий ҳалқ сармояси ва ўша вақтдаги Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Аҳмад Ал Кандарийнинг шахсий ҳиммати эвазига амалга оширилди. Масжидда замонавий безак ишлари амалга оширилиб кўркам ҳолатга келтирилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияясига биноан масжидга ислом тарихидаги буюк саҳобий ва тадбирли лашкарбоши “Сайфуллоҳ” (“Аллоҳнинг қиличи”) номини олган  “Холид ибн Валид” номи берилган.Ислом тарихида енгилмас номини олган буюк саҳобий ва тадбирли лашкарбоши Холид ибн Валид (592-642) Макка шаҳрида Қурайш қабиласида туғилган.  Унинг отаси Валид ибн Муғира жоҳилият даврида Макканинг энг йирик бойларидан эди. Унинг бойлиги шу даражада кўп эдики тиллаю кумушлари беҳисоб бўлиб, катта катта хурмо ва узум боғлари бор эди.  Валид каъбапўштни алмаштириш харажатларини ёлғиз ўзи кўтарар эди. Қийналган мусофир хожиларнинг харажатларига ёрдам берар эди.  Уҳуд жангида Холид ибн Валид Маккаликлар тарафида бўлиб мусулмонларга катта талофат етказади. Ҳижрий саккизинчи санада Пайғамбаримиз с.а.в бошчилигида саҳобалар хажга ният қилиб Ҳудайбия водийсига келганда Холид ибн Валид бошчилигида маккаликлар мусулмонларни йўлини тўсдилар. Мусулмонлар шу ерда хаж амалларини бажариб тинчлик шартномасини имзолаб Мадинага қайтишди. Холид ибн Валид Пайғамбаримиз с.а.в ва саҳобалардан қаттиқ таъсирланди.  Қалбида иймон учқуни пайдо бўла бошлади. Оллоҳга иймон келтириб мусулмон бўлди. Кейинчалик Абу Бакр ва Умар даврларида ҳам ислом умматининг мадори бўлади. Умрини охирини Суриянинг Химс вилоятида ўткади. Тўсатдан вабо касалига чалиниб вафот бўладилар.

Имом хатиб – Дадашев Дониёр Тошматович
Имом ноиби – Нематов Убайдуллоҳ  Қаюмжонович
Имом ноиби – Жўраев Рихстилла Ҳикматулла ўғли
Имом ноиби – Жураев Отабек Усмонович

Масжид жойлашган манзил: Яшнобод тумани, К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй.  Тел: 298-24-14.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг