“Гўзал” жоме масжиди

0
364

Собиқ шўролар даврида нафақат миллий анъана, урф-одатларимиз топталди, шу билан бирга, табаррук қадамжоларимиз, зиёратгоҳ ва обидалар ҳам таназзулга учради. Юртимиздаги минглаб масжидлар омборхонага айлантирилди.Истиқлол туфайли ўз ҳақ-ҳуқуқимизга, диний қадриятларимизга эга бўлдик. Кўплаб масжид ва мадрасалар, тарихи минг йилликлардан сўзловчи муҳташам иморатлар қайта бўй кўрсатди. Шулардан бири пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Гўзал” жоме масжидидир.Собиқ иттифоқ даврида маҳаллада масжид бўлмаган. Ёши улуғ кексалар маҳалла чойхонасининг битта хонасида намоз ўқиб келишган. Ҳайит намозларини ҳам бошқа узоқроқ маҳаллаларга бориб ўқишган. Мустақиллигимиз шарофати билан 1997 йили маҳалла фаоллари Қулмуҳаммад Мирзажонов ва маҳалла оқсоқоли Қозоқбой ота ташаббуси билан ҳашар уюштирилиб, маҳалланинг янги масжиди барпо этилди.Мустақиллигимиз шарофати билан масжид 1998 йили Тошкент вилояти  Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилди. Маҳалла ҳудуди 2011 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманидан Тошкент шаҳар Ҳамза туманига ўтганлиги сабабли 2013 йил  27 майда № 07/13/152-сон билан Тошкент шаҳар Адлия бошқармасидан қайтадан рўйхатдан ўтказилди.Масжид таҳоратхонасининг биноси таъмирга муҳтож ҳолга келганлиги сабабли 2007 йили янги таҳоратхона биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Намозхонлар учун хамма шарт-шароит яратилди. 2008 йили масжид хонақоҳининг чап томонидан ёзги очиқ айвон қурилди.Масжид Тошкент автомобил ҳалқа йўли “Илтифот” бекатидан Сокин кўчасига 200 метр маҳалла жанубида жойлашган. Масжидимиз “Гўзал” маҳалласи ва яқин атрофдаги бошқа маҳаллалар аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Имом-хатиб – Тошанов Салоҳиддин Маҳмудович

Имом-ноиби – Аҳмедов Азиз Асатуллаевич

Масжид манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Сокин кўча 50 -уй. Тел: 297-99-27.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг