“Ал Ҳудайбия” жоме масжиди

0
300

Масжиднинг бундай аталиши ислом тарихидаги машҳур жой номларидан бири Ал Ҳудайбия номи билан боғлиқдир. Бу жой Макка ва Мадина йўналишида Макка шаҳрига 20 км масофада жойлашган  водий. Ҳижрий саккизинчи йилда мусулмонлар пайғамбаримиз бошчилигида илк бор хаж арконларини бажариш учун Мадинадан Маккага йўлга чиқишади. Қурбонлик килиш учун етмиш туя ҳам оладилар.Зул Хулайфа водийсига келиб умра нияти билан эхром боғладилар.Бу сафардан хабар топган қурайш раислари маслахат килиб, Мухаммад байтуллохни зиёрати учун келган бўлиб, шу баҳона билан шаҳримизни босиб олмокчи. Муҳаммадни Маккага киргизмаймиз агар куч билан кирмоқчи бўлар экан, у чоғда уруш қиламиз деб тўхтамга келдилар. Холид ибн Валид бошлиқ икки юз отлиқ маккаликлар мусулмонларни йўлини тўсди. Мусулмонларни бу йил маккага кирмасликларини талаб қилишди. Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам уларни таклифларини қабул қилиб, эвазига ўн йиллик олти банддан иборат тинчлик шартномасини таклиф қилдилар. Ҳар икки тараф ушбу шартномани имзолаб, мусулмонлар хаж арконларини шу ерда бажариб, Мадинага қайтишди. Ислом тарихида машҳур Ҳудайбия сулхи юритиладиган ушбу шартнома айнан шу ерда имзоланган. Жойни мубораклигидан масжидга Худайбия номи берилган.  Масжид 1993-йилда “Бирлашган” маҳалласи фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган. 2004 йилда масжид қайта таъмирланиб асосий хонақоҳда замонавий безак ишлари амалга оширилди ҳамда иккинчи қават хонақоҳ қисми қўшилди.

Имом-хатиб- Мадгазиев Жамолиддин Ҳасанович

Имом ноиби – Мавлонов Абдулманнон Нурсаид ўғли

Манзил: “Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +998 71 294 64 04.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг