“Юнусобод” жоме масжиди

0
524

Юнусобод маҳалласи қадимий ҳудудлардан бўлиб, унда жойлашган ҳозирги “Юнусобод” жоме масжиди маҳалла кексаларининг гувоҳлик беришича, 1910-йиллар атрофида қурилган. 1937-40-йиллари қатағон даврида фаолияти тўхтатилиб, масжид биноси колхоз амбулаториясига айлантирилган, натижада масжид ахолиси масжидсиз қолган эди.1943-йилда Тошкент шахрида саноқли масжидларда намоз ўқишликка рухсат этилган эди. Шу жумладан “Юнусобод” масжидида ҳам намоз ўқишга рухсат этилган. Маҳалла оқсоқоллари ўзаро маслахатлашиб, масжидда намоз ўқишлик учун шароит яратишга ҳаракат бошлаб юбордилар. Масжидга қўшимча ер тариқасида шу махаллада истикомат килувчи Гадойбой бува (Аллох у кишини уз рахматига олган бўлсин) ўз ҳовлилисидан 0,055 сотих ер ажратиб берган. Ажратилган ерга ҳашар йўли билан бир хонақоҳ ва айвон қурилган.1966-йилги зилзила натижасида масжид жиддий зарар кўрган. Махалла аҳолиси томонидан яна ҳашар йўли билан масжид қайта таъмирланиб фаолиятини давом эттирган.2005-йилда масжиднинг эски хонақоси бузилиб, ҳашар йули билан янги хонақо барпо этилди.

Имом-хатиб – Тошпўлатов Абдуғани Тиллаевич

Имом ноиби – Зоиров Талъат Махсутович

Имом ноиби – Норқулов Салим Абдуҳакимович

Манзил: Юнусобод тумани, Рафиков кўчаси 22 уй.  Тел. :+998 71 212 08 91

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг