“Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди

0
836

Масжидга 1992-йил 6-июлда Тошкент шаҳар Киров районини 778- қарорига биноан ер ажратилган. Масжид жойлашган ерда илгари “Шарқ” номидаги ёзги кинотеатр жойлашган. Масжидга ажратилган ер майдони 1004,35 кв метр бўлиб, асосий намозхона 403,15 кв метрни ташкил қилади. Масжид хашар йўли билан қурилган. Масжид 1992-йил охирида ишга топширилган.Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига биноан масжидга буюк саҳобий, Ислом тарихида “Одил халифа” номига сазовор бўлган Умар ибн Хаттоб номи берилган. Умар ибн Хаттоб исломда “Хулафо ар-Рошидийн”, яъни тўғри йўлдан борган халифалар ёки диндорлар ўртасида чориёрлар деб аталган дастлабки тўрт халифадан иккинчиси бўлиб, 634-644йилларда халифалик қилган. Улар хукмронлиги пайтида ислом янада ривожланган ва янги мусулмон йил ҳисоби ҳижрий йил календари жорий қилинган.

Имом-хатиб – Даминов Мансур Турғунович

Имом ноиби – Абдулҳакимов Муҳаммадёқуб Юсупович

Манзил: Юнусобод тумани, А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй.  Тел. :+998 71 226 77 15

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг