“Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди

0
520

Жоме масжид қурилишига 1993 йилда маҳалла аҳолисининг ташаббуси билан “Оқил ота” номи остида асос солинган. Масжидга Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан 0.19 г. ер ажратилишига қарор чиқарилгач, қурилиш ишлари бошланган ва 18м.х18м. ҳажмда хонақоҳ ва айвон қурилиб, том қисми ёпилган. 1997 йилда ҳашар йўли билан ҳамда масжидга яқин маҳаллаларнинг бирида истиқомат қиладиган, шу йилда ҳаж сафарига бориб, у ердаги ёнғин фожиасида вафот этган Муҳаммад Носир ҳожи исмли кишининг ҳисобидан бинонинг қолган қисмлари (кичик хонақоҳ, олди очиқ айвон, таҳоратхона, ошхона, иссиқхона, имом-хатиб, ноиб имом, мутавалли ва қоровулхона) қуриб битказилган ва масжид ҳудуди девор билан ўралган. 1998 йилда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Муҳаммад Носир ҳожи” номи билан қайтадан рўйхатдан ўтказилган.

Имом-хатиб – Ишматбеков Ҳамиджон Баҳромович
Имом ноиби – Усмонов Ҳусанжон Мўминжонович
Имом ноиби – Шайхуддинов Маҳмудхўжа Зиёвуддин ўғли
Имом ноиби – Давлатиёров Мухаммадсапохон Дадахонович

Манзил: Юнусобод тумани, Мирзохожиев кўчаси, 19 уй. Тел. :+998 71 212 44 20.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг