“Кулолқўрғон” жоме масжиди

0
197

Масжид 1943-йилда “Кулолқўрғон” маҳалласи фуқаролари  томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Орадан кўп муддат ўтмай, яъни, 1943-1964-йиллар мобайнида  масжиддан кутубхона сифатида фойдаланилган. 1964-1987-йилларда эса масжид биноси болалар боғчасининг бир қисми сифатида фаолият юритган. 1987-йилда маҳалла аҳлинингг саъй-ҳаракатлари эвазига бино яна масжид ҳолига қайтарилган ва 1990-йилга қадар маҳаллий масжид сифатида ишлаб турган.Юртимиз мустақилликка эришгач масжид расмий рўйхатдан ўтказилиб жоме масжидига айлантирилди.2002 ва 2006-йилларда “Кулолқўрғон” жоме масжиди кенгайтирилиб қўшимча айвон ва хоналар барпо этилди. Ҳозирги кунда ҳам масжидда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Кулолқўрғон” маҳалласи тариxи таxминан 200 йилдан ортик вақтга тўғри келади. Шу ердан аввалги ўтганларнинг айтишлари бўйича шу махалла ҳудудида жуда катта тепаликлар бўлиб уни тупроқ таркиби соғ ва ширали тупрокдан иборат бўлган. Тупрокнинг шираси жуда кўп бўлиб кулол идишлар тайёрлашга мос келган.Аввалига Эски шахардан чикиб тупроқни араваларда устаxоналарга олиб кетишган, кейинчалик шу тепаликлар атрофида, ёз вактларида, капа тикиб, шу ернинг ўзида кулол идишларини ясашган. Кейинчалик бу тепаликлар атрофида якка xўжаликлар пайдо бўлган. Улар тепа тупроклардан ўзларини ҳимоя килиш учун девор олиб қўрғон шаклига келтиришган. Бир неча йиллар ўтиши билан катта тепаликлар кичик ҳолга келган, кейинчалик кулолчилар яшайдиган жой деб ном олган. Бозорда бу кимнинг сопол идишлари дейилса, «Кулолқўрғон»дан фалончи устаники деб жавоб қилинган. Шу шу xалк орасида бу ҳудуд «Кулолқўрғон» номи билан аталадиган бўлди.Хозирда махалла номи ҳам Юнусобод тумани рўйxатида «Кулолқўрғон» бўлиб хисобга олинган.

Имом-хатиб – Абдураҳмонов Яҳё Убайдуллаевич
Имом ноиби – Ғойимов Шуҳрат Бекназарович
Имом ноиби – Дўстметов Ирисали Ғанишерович

Манзил: Юнусобод тумани, Турон дехқон 6 уй.  Тел. :+998 71 225 76 86

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг