“Камолиддин Ориф ал Бухорий” жоме масжиди

0
742

Масжид 1895-йили Маҳмуд Хўжабой саъй-ҳаракати туфайли Чор Россияси генерал губернаторининг рухсати билан қурилди. Масжид чуқурликда жойлашган бўлиб, шунинг учун ўша даврларда масжид номи “Чуқур масжид” деб юритилган.

Юртимиз истиқлолга эришгандан сўнг, юртбошимизнинг одилона ва  оқилона сиёсатлари ҳаётга тадбиқ этилиб, барча соҳаларда эркинлик берилди, диний соҳаларда ҳам кенг имкониятлар очилди, кўп масжидларимиз ўз эгаларига, халқга қайта топширилди. Масжидда ибодат қилувчилар сони ошиб борди. Шу маҳаллада туғилиб ўсган Қобулжон қори Одилжон ўғли ташаббуси ва унинг раҳбарлигида намозхонларнинг кўмаги билан ҳашар йўли орқали масжиднинг асл ҳолати тепа гумбаз, олди тараф ва тобутхонани ёдгорлик сифатида сақлаган ҳолда, замон талабига мос келадиган ҳолда  қайтадан қурила бошланди. Мана шу қадимий “Чуқур масжид”ни қурган инсонларнинг фарзанди, ҳозирги кунда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошимиз Камолиддин Ориф ал-Бухорий юртимизга ташриф буюриб, бир пайтлар ота-буваси асос солган масжидни қайта таъмирлашда ўзининг моддий ёрдамларни бериб, жонбозлик кўрсатди.

Маҳалла аҳлининг маслаҳати билан бу жоме масжидига шу инсоннинг номи, яъни  “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” номи берилди. Масжид 1992-йил 19-сентябр куни расман очилиб, фаолият юрита бошлади. Йилдан-йилга “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” жоме масжиди намозхонлари ортиб борди. 2007 йилда масжид тор бўлганлиги туфайли масжид майдони кенгайтирилиб, кўп сонли намозхонлар сиғадиган 3 қаватли масжид биноси ва замонавий талабларга жавоб бера оладиган таҳоратхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Имом-хатиб – Ҳафизуллаев Закариё Ҳакимуллаевич

Имом ноиби – Исоқов Садриддин Масумхонович

Имом ноиби – Тошпўлатов Қобулжон Одилович

 

 

Манзил: Юнусобод тумани, “От-чопар 1” маҳалласи О.Зокиров кўчаси,14- уй  Тел. :+998 71 212 13 24

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг