“Яҳё қори” жоме масжиди

0
323

Масжид XIX аср бошларида қурилган бўлиб, дастлаб, биргина хонақодан иборат бўлган. Хонақо юқорисида меъзона ва гумбаздан қад ростлаган. Кейинчалик масжидни бундан 1860-йилларда “Обиназир” маҳалласи вакили Яҳё қори исмли тақводор ва саҳоватпеша киши хоноқоҳнинг олдига айвон қурдирган.Маҳалла аҳлининг таклифига биноан масжидга шу кишининг номи, яъни Яҳё қори номи бкерилган.

1991-йилда масжид қайта таъмирланиб катта айвон ёнига яна иккита айвон қурилган. Яъни кираверишда ўнг тарафга  йўлакча, имом-хатиб хонаси ҳамда таҳоратхона қурилган. Бугунги кунда “Яҳё қори” жоме масжиди жами 400 намозхонга мўлжалланган. Масжид асосан Сархумдон, Гулобод, Янги шаҳар ва Обиназир маҳаллаларига хизмат кўрсатади.

Имом-хатиб – Умуртоев Дилшодбек Ваҳобович

Имом ноиби – Абдуллаев Абдулбосит Акбаржон ўғли

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг