“Султон ҳожи” жоме масжиди

0
192

Масжид 1887-1890-йилларда Шофайзи маҳалласи фуқаролари Султон ҳожи ота раҳбарлигида уста Мўъмин ота, Дўст Хожи бува ва Тожиназар оталар томонида ҳашар йўли билан барпо қилиниб 1890 йилда ишга туширилган. Дастлаб маҳалла масжиди вазифасида хизмат қилган.Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг 1992 йили масжид қайта таъмирланиб, кенгайтирилди.Султон ҳожи жоме масжиди 2009-йилда маданий мерос обьекти сифатида давлат мухофазасига олинган.Маҳалла кексаларининг таклифларига биноан масжидга уни дастлаб қурилиш жараёнида катта жонбозлик кўрсатган Султон ҳожи ота номи берилган.Султон ҳожи 1860 йилда Тошкент шаҳрида ишчи дехқон оиласида туғилган. У илмга чанқоқ, халқ хизматини ўз шаънидан устун қўйган мехнаткаш деҳқон бўлган. Султон ҳожи ота 1946 йилларда Тошкентда вафот этганлар ва Шайх Зайниддин қабристонида дафн килинганлар.

Имом-хатиб- Раҳимов Абдуллоҳ Халилович

Имом ноиби – Ниғмонов Сирожиддин Суннатилла ўғли

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи маҳалласи, Учқўрғон 1-тор кўчаси 2-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг