“Эшонгузар” жоме масжиди

0
281

Эшонгузар жоме масжиди Тошкент шаҳрининг Бешёғоч даҳаси ҳудудида 1870 йилларда маҳаллий халқ кўмагида ҳашар йўли билан қурилганлиги тўғрисида маълумотлар етиб келган. Эшонгузар жоме масжиди аввалда ҳам шу ном билан аталиб келган. Маълум бўлишича, бу ерларда олиму эшонлар кўп бўлиб, илмий давра суҳбатлари қуриб, шариат масалаларини ечганлар. Шунга биноан бу жойни “Эшонгузар” деб номланган.

Эшонгузар масжиди 134-144-А рақами билан Тошкент шахар ёдгорликлари рўйхатига киритилган ва давлат мухофазасига олинган. Маҳалланинг кексалари масжид, махалла аҳлига нафақат ибодат маркази, балки илм-маърифат ўчоғи бўлганлигини хотирлайдилар. Жомеъ масжидида дастлабки йилларда фиқҳ олими мулла Ражаб ота ва уларнинг ўғиллари Алижон домла каби олимлар имомлик қилганлар. Масжидда буюк шарқ табобатининг алломаси Боситхон ибн Зоҳидхон Шоший ҳамда буюк халқ ёзувчиси Абдулла Қодирий ва Ғулом Зафарийлар фаол иштирок этганлар. Бинонинг қурулиш тарихи XIX – XX асрларга мансуб. Бино синчдан бўлиб ҳом ва пишган ғишт билан қурилган. Бино Бухоро услубидаги безаклар билан безалган.

Масжид 1936-йилда ёпилиб турли идоралар ихтиёрига берилди. Дастлаб клубга, сўнгра инсон саломатлиги учун зарарли бўлган “тамаки фабрикаси”, “чўчқа фабрикаси” ва “монтаж таъмирлаш” корхоналарига айлантирилди. Мустақиллик шарофати билан ҳаробага айланган бу бинони маҳалла фуқаролари ёрдамида ҳашар йўли билан қайта таъмирланди. Бугунги кунда “Эшонгузар” жоме масжиди жами 1200 намозхонга мўлжалланган.

Имом-хатиб – Ғуломов Абдуллажон Абдуғаниевич
Имом ноиби – Мамашукуров Элмурод Нурмуродович
Имом ноиби – Турдибеков Шокир Умаралиевич

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Каттабоғ кўчаси, 58-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг