“Фирдавс” жоме масжиди

0
345

Боғкўча маҳалласи отахонларининг айтишларига қараганда, бундан олтмиш йил муқаддам “Боғ кўча” маҳалласининг қоқ марказида атиги ўн беш киши сиғадиган кичик бир хонақоҳ бўлиб, у ерда отахонлар беш вақт намозларини адо этишар экан. Кейинчалик у жойлар бузилиб, ташландиқ ерларга айланиб кетган. Тақдирни қарангки, йиллар ўтиб, ҳудди ўша жойга яна Аллоҳнинг раҳмати ёғилди. 1995 йил октябр ойида, маҳалла аҳли кўмаги билан янги масжид биносини қуришга асос солинди. “Кўпдан қуён қочиб қутулмас” деганларидек, 1996-йил март, яъни олти ой мобайнида масжид қуриб битказилди.

Маҳалла аҳлларининг фаоллиги, саховати ила барпо этилган масжид бир неча йил намозхонларга хизмат қилди. 2006 йилга келиб, намозхонлар сафи кўпайди.Бирликни қадрлаган қувватли қадрдонлар билан бирга, энди масжид-хонақоҳни каттароқ, қулайроқ, меъморий тузилиши ҳам давр талабига мос қилиб қуришни режалаштирилди. Меҳрибон Роббимизнинг марҳамати билан 2007-йилда 2500 киши сиғадиган муҳташам бир хонақоҳ қуриб битказилди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига биноан “Фирдавс”, яъни жаннатлар орасида энг мақталган жаннат номи берилди.

Имом-хатиб – Сатторов Бахтиёр Абдурасулович

Имом ноиби – Ҳафизов Аҳаджон Аҳмаджонович

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй. Тел.: +998 71 242 25 08

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг