Байрутдаги қўпорувчилик иштирокчилари қўлга олинди

0
289

Ливан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари пойтахт Байрутнинг жанубий шаҳарчасида содир этилган теракт ташкилотчилари ва қатнашчиларини ҳибсга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Нухад Машнук маълумотига асосланиб, «Коммерсант.ru»хабар бермоқда.Унинг сўзларига кўра, суриялик фуқаролар яшаган ва ҳудкушлар тасмаси топилган Бурж ал Баражне ва Ашрафийдаги хонадонлар тозаланган. Машнукнинг маълум қилишича, беш нафар террорчини йўллаганлар яна бир терактни амалга оширишни мўлжаллаган.Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, Ливан пойтахтида содир этилган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 43 кишини ташкил этмоқда. 240 нафар киши жароҳатланган. Ушбу портлашларни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.Манба: www.daryo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг