“Оқ тунукали” жоме масжиди

0
372

Масжид биноси маҳалла кексаларининг сўзларига асосан таҳминан 1924-йилда ҳашар йўли билан қурилган. Шу пайтда маҳалла “12-домком” деб номланган бўлиб, маҳалла ҳудуди 40-50 сотихли боғлардан иборат бўлган.Боғ эгалари келишиб, масжидни қуриб бўлишгандан кейин томини оқ тунука билан ёпишган. Шу пайтларда ҳамма хонодонлар уйларининг томини қамиш, сомон-лой сувоқлари билан ёпишган. Қурилган масжид томи эса оқ тунука билан ёпилгани учун номини ҳам «Оқ тунукали» масжид деб номланган.

Масжид 1994-йилда маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қайта қурилиб, 1996-йил сентябрь ойидан бошлаб фаолият кўрсатиб келмокда. 2008-йил 22-август куни жума куни содир бўлган ер силкиниши сабабли масжиднинг деворлари, ҳамда томида катта-катта ёриқлар пайдо бўлди ва томлардан ёмғир ёққан кунлари чакка ўта бошлади. Шунинг учун масжид 2009-2010-йиллари қайта таъмирланди.

Имом-хатиб – Солиев Комилжон Алимжонович
Имом ноиби – Орзиев Ҳамидуллоҳ Турғунович

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зафаробод кўчаси 43-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг