“Валихўжа ўғли Норҳўжа” жоме масжиди

0
113

Масжид биноси 1962 йилда қурилган. Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллари – 1991-1992 йилларда Файзиобод маҳалласида истиқомат қилган Валихўжа ўғли Норхўжа ҳожининг хайрли ташаббуси ҳамда маҳалла аҳли ва фаоллари иштирокида ҳашар йўли билан қайта тикланиб, таъмирланган. 1997-йилда масжидга “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди номи берилган. 1999-йилдан жоме масжид сифатида фаолият кўрсатмоқда. 2008 йилда бу масжидни қайта таъмирлашга эҳтиёж туғилиб, ҳашар йўли билан қайта қурилди. Валихўжа ўғли Норхўжа Йулбарсхонов 1920-йилда Тошкент вилояти Паркент туманидаги Номданак қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилган. Балоғат ёшидан бошлаб ва уруш йилларида Тошкентдаги ҳарбий тажриба – механика заводида пармаловчи бўлиб ишлаган. Урушдан кейинги йилларда вилоят қишлоқ хўжалигида меҳнат қилган ва ушбу соҳага меҳр қўйиб ишлаб, сиртдан олий ўқув юртига ўқишга киради ва бу ўқув юртини имтиёзли тамомлаб «агроном» олим унвонини олади. Сўнг Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бош бошқармасида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Имом-хатиб – Ҳамдамов Ҳабибулла Абдуллаевич
Имом ноиби – Саидумаров Йўлдошхўжа Тоҳир

Манзил: Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй. Телефон: +998 71 283 07 33.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг