Қурбон ҳайити намози кўтаринки руҳда адо этилди

0
276

Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамидир.Бугун эрта тонгдан юртдошларимиз ҳайит байрамини бошлаб бергувчи муборак ҳайит намозини адо этиш учун масжидларга отландилар. Аллоҳ таоло инъом этган тинчлик, осойишталик неъмати ила ибодатлар ҳузур ва ҳаловатда, эмин-эркин адо этилмоқда. Агар дунёда юз бераётган турли ҳодисалар, хусусан, Яқин шарқ мамлакатларидаги нотинчликларга разм солинса, тинчлик ва ҳотиржамликда ўқилинган икки ракъат намознинг қадри янада азиз бўлади. Пойтахтимиздаги 107 нафар жоме масжидларида ҳам Ийд Қурбон ҳайити намози ўзгача файз-футуҳ билан адо этилди. Намозхонлар масжидларда яратиб берилган шароитлардан мамнун бўлишди. Намоздан сўнг, бутун дунёга, хусусан, жаннатмакон юртимизга тинчлик-омонлик сўраб, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз бахту иқболини тилаб дуолар қилинди.Юртодшларимизнинг бир-бирларини бағриларига босиб Ҳайит айёми билан қутлашларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллмнинг гўзал суннатлари ҳамда юксак меҳр-муҳаббат ифодаси зоҳирдир.Аллоҳим Қурбон ҳайитини барчамизга муборак айлаб, бу байрамдаги ибодатларимизни ҳусни қабул айласин!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг