“Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди

0
235

Масжид 1970-1973 йиллар давомида Яланғоч-2 қабристони ёнида Яланғоч маҳалласи фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган. 1976 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг №171 қарорига асосланиб “Жомеъ масжиди” деб рўйхатга олинган. 1983 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасида кўп йиллар раислик қилган Муфтий Шайх Зиёвуддинхон ҳазратлари вафотларидан кейин ул зотнинг номларини абадийлаштириш мақсадида намозхонларнинг таклифларини ҳисобга олиб “Шайх Зиёвуддинхон жоме масжиди” деб атала бошланган.

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон 1908 йил 10 январ куни Хазрати Имом маҳалласида туғилганлар. Оталари Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон 1943 йил Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасини ташкилотчиси ва биринчи раиси муфтий бўлганлар.1957 йили оталари Эшон Бобохон вафот этганларидан сўнг, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг раиси муфтий бўлиб сайланганлар. 1958 йилдан бошлаб, Бутун Жахон Тинчлик қўмитаси аъзоси, Бутун жахон масжидлар бўйича Олий кенгаш аъзоси сифатида кўп йил фаолият кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳизматлари хукуматимиз томонидан орден ва медаллар билан тақдирланган.Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармасининг обрў эътибори йилдан йилга ўсиб мустахкамланиб борди. Кўпгина хорижий давлатларда унинг дўстлари хайрихохлари кўпайиб борди. Энди нафақат унинг вакиллари, чет элдаги дўстлари хузурига сафар қилишар, балки ўзлари хам чет эллик хамфикирларини таклиф қилишарди, шунинг учун 1961 йили диний бошқарма қошида махсус ташқи алоқалар бўлими ташкил этилди. Бу бўлим, ватанимиз мусулмонларининг хаж сафарига боришини, хорижий мамлакатлар билан алоқаларнинг ўсишида муфтий хазратларининг ҳизматлари катта эди. 1961 йилда муфтий Зиёвуддинхон Японияда бўлиб ўтган, барча дин вакилларининг Тинчлик учун конференциясида иштирок этдилар. 1962 йил Ироқда халқаро Ислом конференциясида, 1964 йил Бандунг Ислом конференциясида ишгтирок этдилар. 1965 йилда Токиода ўтказилган Тинчлик тарафдорлари конференциясида, 1966 йили Финляндияда Тинчлик тарафдорлари конференциясида, 1967 йили Қохирада Араб Хамкорлиги конференциясида, 1972 йили Қохирада бўлиб ўтган Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги 5-сессиясида, 1973 йили Москвада ўтказилган Тинчликсевар кучларнинг Бутун Жахон Конгрессида иштирок этди.

Шайх Зиёвуддинхон ўзларининг тинчлик сақлашдаги фаолиятлари учун Иордания, Марокаш, Ливаннинг энг Олий органлари, Бутун Жахон Тинчлик қўмитасининг фахрий медал ва ёрлиқлари билан мукофотланганлар. 1977 йил Москва Конференциясида қатнашдилар. 1982 йил Москва Бутун Жахон Конференцияси дин арбоблари муқаддас неъмат-хаётни ядро халокатидан қутқариш учун мавзусида ўтган конференцияда ўзларининг оғир хасталикларига қарамай иштирок этганлар. 1982 йил 22 декабр куни Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон дунёдан кўз юмдилар. Тошкент шаҳрининг Каффоли Шоший мақбараси пойига дафн қилиндилар. Ислом дини йўлидаги улкан хизматлари учун Аллоҳ таоло ул кишидан рози бўлсин.

Имом-хатиб – Эсонов Эрдон Асрорович
Имом ноиби – Камолов Умар Махаммадиевич

 

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч маҳалласи, Темур Малик кўчаси 15-уй. Тел.: +998 71 263 64 74

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг