“Тўра бува” жоме масжиди

0
442

“Тўра бува” жоме масжиди халқ тилида “Яланғоч” масжиди хам деб юритилади. Боиси, Тўра бува масжиди Яланғоч қабристони худудида жойлашган. Қабристон таҳминан 400-500 йилдан буён мавжудлиги айтилади. Қабристоннинг Яланғоч деб номланишининг сабаби шу масжидда 1920-1937 йилларда хизмат қилиб ўтган Яланғоч ота, яъни (Тўра бува) номи билан аталиб кетган. Бу инсонни Яланғоч ота дейилиш сабаби қишин ёзин битта яхтакда гулхан атрофида ўтирган.

Тўра бувадан сўнг бу масжидда Тўра буванинг укалари Улуғхон ота уруш даври тугагунча хизмат қилган. Улардан кейин эса Улуғхон отанинг ўғли Азизхон ота 1945 йилдан таҳминан 1973 йилгача хизмат қилган. 1973 йилдан эса уларнинг укалари Икромхон ота хизмат қилган 1980 йиллардан эса Азизхон отанинг Собитхон исмли куёвлари хизмат қилди. Собитхондан сўнг 1995 йилгача Нишонбой ва Тожибой исмли кишилар хизмат қилишган. 1995 йилдан бошлаб Ҳотамхўжа исмли маҳалла фуқароси хизмат қилган. Бу даврда масжид янгидан замонавий қилиб қайта қурилиб масжидга Тўра бува номи берилган. Қабристонда тахминан 300 йил аввал ўтган Тиловул ота ва Яланғоч ота қабри устиларида мақбара қурилган. 1995 йил қурилиш бошланиб 1996 йил тамомланган. 1996 йил Адлия Вазирлиги рўйхатидан “Тўра Бува” номи билан ўтказилди. 1998 йилда қайта рўйхатдан ўтказилди.

Имом-хатиб – Ҳамдамов Шавкат Баҳодирович

Имом ноиби – Асқаров Элёрбек Эркинбек ўғли
Имом ноиби – Муродов Ўрол Йўлдош ўғли
Имом ноиби – Валиев Сайдакбархон Юнусхон ўғли

Манзил:Мирзо Улуғбек тумани, “Бешкапа” маҳалласи, Султония кўчаси 70а-уй. Тел.: +998 71 264 01 62.

 

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг