“Олтинтепа” жоме масжиди

0
289

Масжид Олтинтепа қабристони ёнига қурилган. Шу сабабдан  “Олтинтепа” номи билан юритилган. Масжид тахминан 1918-1920 йиллардан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган. 1991 йилда халқ ҳашари йўли билан янгитдан қурилган. 2002-2003 йиллар давомида маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан кенгайтирилган.

“Олтинтепа” жоме масжидининг янги биноси 2016 йил 1 февралдаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан “Авайхон” кўчасида ажратилган ер майдонида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш ишлари бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилаётган ушбу масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган. Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.

 

Имом-хатиб – Зуҳриддинов Исломиддин Алишерович

Имом ноиби – Юсупов  Шухрат Қудратович

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Қурбонов кўчаси 111 уй. Тел.: +998 71 266 60 96

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг