“Оққўрғон” масжиди

0
190

“Оққўрғон маҳалласи Тошкент шаҳридаги гавжум маҳаллаларидан бири ҳисобланиб келган. Маҳаллада иккинчи жахон уруши бошлангунига қадар кичик бир масжид бўлиб, у ҳозирги Ойдин кўчаси атрофида бўлган. Уч хонадан иборат бу масжидга 1942 йилда экскаватор заводига  Россиядан кўчиб келтирилган ишчилар жойлаштирилган. Масжид учун хозирги “Оққўрғон” кўчасидан жой берилган. Шу кўчада жойлашганлиги туфайли масжид ҳам “Оққўрғон” номи билан атала бошланган. 1958 йилда масжид намозхонларга кичиклик қилгани учун ҳозирги масжидни маҳалла аҳли қуришга киришади. Лекин юқори ташкилотларнинг буйруғи билан бу бинони чойхонага айлантирилади. Республикамиз мустақилликни қўлга киритгач, эски масжид биноси болалар кутубхонасига берилиб, чойхона яна масжид ихтиёрига берилди. Шундан сўнг масжид биноси қайта таъмирланди.

Имом-хатиб – Айсаков Файзираҳмон Муталлибжонович

Манзил: Мирзо Улуғбек  тумани, “Оққўрғон” маҳалласи, Ойдинкўл кўчаси 29-уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг