“Мулла Қосим” жоме масжиди

0
292

Масжид дастлаб “Бўз” маҳалласида яшаб ўтган Мусовой ота исмли шахс бошчилигида 1880-1885 йиллар давомида ҳашар йўли билан “Бўз” қабристони ёнига қурилган. 1887 йилда Мусовой отанинг Қосим исмли ўғли туғилган, шу ўғилларига масжиднинг ёнидан уй қуриб бериб, диний илмга ўқитган. Кейинчалик Қосим ота ўз  маҳалласида имом бўлиб, кўп йиллар давомида халқ хизматида бўлган. Шундан кейин у киши масжидни кенгайтириш мақсадида ўзи яшаган уйларини масжидга бериб ўзлари хозирги 8-Бўз маҳалла ҳудудидаги Паркент 2-берк кўчасига кўчган. Шу ҳонадонда 1950 йилда вафот этган. Шундан кейин бу кишини масжидга берган жойи, халққа қилган кўп хизматлари ва яхшиликлари эвазига масжид ушбу инсоннинг номи билан, яъни “Мулла Қосим” масжиди деб номланган.

Мустақиллик шарофати билан 1996 йил 25 июнда масжид жоме масжиди мақомини олди. 1999 йилда масжид маҳалла фуқароларининг ҳашари йўли билан қайта таъмирланган.

Имом-хатиб – Маматов Акбарали Қобулович

Манзил: Мирзо Улуғбек  тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 31 уй. Тел.: +998 71 268 81 72

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг