“Доруломон” жоме масжиди

0
157

Масжид 1990 йил феврал ойида  Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро-физикаси институти ректори У.Ғуломов рухсати билан, ҳамда Мирзо Улуғбек шаҳарчаси намозхонлари илтимосига кўра институт ҳудудидаги ёрдамчи хўжалик биносида иккита хонадан иборат бўлган бинода ишга туширилган. 1993 йилда қўшимча хоналар хашар йўли билан қурилди. 1995 йил масжид “Дорул Омон” номига эга бўлди. Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан 1998 йил 11 август №27 рақами билан қайтадан рўйхатга олиниб, “Доруломон” жоме масжиди мақомига эга бўлди. “Доруломон” арабча сўз бўлиб, “омонлик диёри” маъносини англатади.

Имом-хатиб- Отабоев Муҳаммаджон Дўстқулович

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани У.Ғуломов кўчаси 15 уй.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг