Ўзаро ҳамкорлик-самарадорлик омили

0
1342

Отин-аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёл. Ҳатто “отин” сўзи маърифатпарвар аёлларни ҳурматлаб, исмига қўшиб ҳам айтилган. Улар Қуръони карим қироати, тафсир, пайғамбарлар тарихи, халқ оғзаки ижодини яхши билишган.Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Бу борада имом-хатиблар билан ҳамкорликда иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.Олмазор тумани бош имом-хатиби Садриддин Абдурашидов раҳбарлигида туманда фаолият олиб бораётган отинойлар билан бўлиб ўтган йиғилиш тумандаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, турли маросим ва тўй тадбирларини ихчам ўтказишга тарғиб этиш, мусулмонларни ортиқча харж ва исрофгарчилик иллатларидан динимиз қайтаришлигини тушунтириш, шунингдек, мустақиллигимизнинг 24 йиллик айёмини кўтаринки руҳда ўтказиш масалаларига бағишланди. С.Абдурашидов ўз сўзида униб-ўсиб келаётган ёш авлодга қўлга киритаётган барча ютуқларимиз, эзгу режаларимиз Аллоҳ таоло инъом этиб турган улуғ неъмат-тинчлигимиз, мустақиллигимиз шарофатидан эканлигини тушунтириш, фаровон ҳаётимизни асраб-авайлаб, унинг давомли бўлиши йўлидаги саъй-ҳаракатларда фаол бўлишга ундаб боришни таъкидлади.   Мақоладаги фикрлар “Ҳидоят” журналининг 2015й. 7-сонидан олинди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг