Оммавий манқуртликка сабабчи офат (ёҳуд компютер ўйинларини ўйновчиларга олти савол)

0
267

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин!Ҳозирги кунимизда омматан халқ ичида вақтнинг қадрига етмайдиганлар мубтало бўлган бир иллат тўғрисида зарурий шаръий маълумотларни етказмоқликка бел боғламоқдамиз.Аллоҳ таоло берган энг буюк неъматлар ичида, вақт – тенгсиз, такрорсиз, бебаҳодир. Аммо мазкур неъматнинг қадрига етмасдан, уни арзимас нарсалар бўлган, балки кони зарар ўйин-кулгулар, нафс ва шаҳватнинг истаклари бўлмиш кўнгилочар ўйинлар ёки оддийгина эрмак сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сарф қиладиганлар кундан-кунга кўпайиб бораяпти, десак хато бўлмайди.Албатта, мазкур салбий ҳолат кимларнингдир тегирмонига сув қуйишдан бошқаси эмас. Ўз-ўзидан, бу ишлар замирида уларнинг мўмайгина даромад орттиришдан ташқари, омматан халқни, ҳоссатан ёшларни илм ва маърифат ҳосил қилиб, ўзлигини, миллийлиги ва маънавиятини таниб қолишидан чалғитиш, уларни буюк ихтиро ва кашфиётлардан тўсиш мақсади ҳам йўқ эмас. Мазкур чалғитишлар сояси остида ҳозирги кунда компьютер ва бошқа жиҳозлар орқали янгидан-янги ўйинлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ўйинларнинг баъзи бирлари ҳаттоки шу даражада босқичма-босқич бўладики, ўз-ўзидан унга киришган инсон ҳар бир босқични эгаллагиси келади ва бунинг натижасида бир куннинг ўзида қанчадан-қанча вақт, маблағ, керак бўлса жисмоний қувватини ишлатиб, сиҳат-саломатлиги, кўнгил хотиржамлигига ҳар тарафлама путур етказади.Ушбу маълумотларни етказишга қарор қилганимизга сабабчи бўлган нарса – ҳозирда юртимиз ёшлари оммалашган ҳолда ўйнаётган Clash of Clans («Жамоалар уруши») ўйинидир. Биз қуйида фақатгина мазкур ўйиннинг салбий оқибатларини эмас, балки умуман бефойда, баъмано бўлган ҳар қандай ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа машғулотлар тўғрисида ҳам хабар бермоқчимиз.Мазкур ўйинлар нафақат бефойда, балки инсоннинг умрини завол қилиб, унинг икки дунёда бадбахт бўлишлигига ҳамда ҳар тарафлама зарар кўрганлардан бўлиб қолишига сабаб бўлади. Биз мазкур салбий ҳолатларни юқорида зикри ўтган ўйин тимсолида келтириб ўтмоқчимиз.Бу ўйиннинг тақдимоти сифатида ишланган видеороликни, ўйиннинг тузилиш шакли, қаҳрамонлари, сюжети, мақсадини ўрганиб чиқиб ҳамда уни ўйнашга муккасидан кетганлар билан суҳбатлашиш асносида қуйидагича хулосага келдик.Ўйиндаги турли шаклдаги жину шайтонлар, девлар, жодугару сеҳргарлар ва бошқа қаҳрамонларнинг кийимлари ва ҳаракатлари, қўлларидаги баъзи нарсалари ҳар хил мажусий, оташпараст динлар ва шайтоний (сатанист) секталарга мансуб эканлиги яққол кўриниб турибди. Демак бу ўйиндан мақсад оддийгина эрмак эмас, балки буни ихтиро қилганлар унинг замирида ўзларининг диний эътиқодлари ва секталари ғояларига даъват қилиб, оммага сингдиришни ҳам мақсад қилиб олган. Ўйновчилар эса эътиборини фақатгина ўйинда ғалаба қозонишга қаратади-да, ўзлари билмаган ҳолатда мазкур секталарнинг ғояларини қўллаб-қувватлайди ва унинг аъзосига ҳам айланиб қолиши мумкин.Мисол тариқасида, «Resident Evil 5» («Ёвузлик маскани 5») номли бошқа бир ўйинда, кейинги босқичга ўтиш учун, ўйин қаҳрамони бир хонага кирганда, унинг ўртасида бир нечта китоблар ерда сочилиб ётган бўлади. Демак буни ўйнаётган инсон бу хонадан ўтаётганда ҳеч иккиланмасдан кўнгилли ҳолатда ўша китобни босиб ўтиб кетади. Ваҳоланки, яқиндан ўрганиб кўрилганда, оёқости бўлиб ётган мазкур китоб Қуръони карим эканлиги маълум бўлади (қуйида ушбу ҳолат расми илова қилинади).Мақоланинг давомини қуйидаги сайтдан ўқишингиз мумкин: http://ummat.uz/index.php/bosh-sahifa/dolzarb-mavzu/item/305-kompyuter-uyinlarini-uynovchilarga

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг