ҲАШАР – ОБОДЛИК БЕЛГИСИ

0
193

Халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири бу ҳашардир. Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро, динимиз аввало инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Ҳар қандай ибодатлар, савобли амаллар поклик ила бошланади. Муборак Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Поклик имондандир", дея марҳамат қилганлар. Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, ҳар йили муқаддас байрамларимиз арафасида умумхалқ ҳашарлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Республикамизда Мустақиллигимизнинг 24 йиллик айёмига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан 22-23 август мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари куни деб эълон қилинди. Диёримиздаги барча масжидлар диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва уларга туташ қабристонларда ҳам умумхалқ хайрия ҳашарлари намунали тарзда ўтказилмоқда. Масжид жамоаси, маҳалла фаоллари уюшқоқлигида, экинлар, ариқлар тозалонмоқда. Қабристонлар, қаровсиз қолган жойлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилмоқда.Хайрия ҳашарлари 23-август куни ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган  

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг